Германияда Украина учун қурол етказиб беришнинг "А" режасидан воз кечиш сўралди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишГермания байроғи
Германия байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
Бундестагнинг собиқ депутати Ян ван Акен: Германия Украина қуролли кучларига қурол етказиб беришни тўхтатиши керак.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ғарб қуролларини етказиб бериш Украинага ҳеч қандай натижага эришишга ёрдам бермади, шунинг учун уни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини яқинлаштиришга эътибор қаратиш керак. Бу ҳақда Бундестагнинг собиқ депутати Ян ван Акен маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Украина учун қурол-яроғнинг чексиз таъминоти ва ҳарбий ғалабаси ҳақидаги бугунги концепция ўз ниҳоясига етганини тушуниш керак, деб ҳисоблайман. Ҳа, бу А режаси эди, лекин биз ундан воз кечишимиз керак. Тинчлик музокараларини яқинлаштириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлашимиз керак”, — деди у.

Аввалроқ Германия мудофаа вазири Борис Писториус Bild нашрига берган интервюсида Германия қиш олдидан қўшимча ўқ-дорилар, зирҳли транспорт воситалари, электр генераторлари ва иситиш тизимларини етказиб беришни ўз ичига олган умумий қиймати 400 миллион еврога тенг қўшимча ҳарбий ва гуманитар ёрдам пакетини тайёрлаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид:

Польша энди Украинага ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаяпти
"Figaro": Польша Украинага жиддий зарба берди
Ўта хавфли —Польша президенти Украинани чўкаётган одамга қиёслади
Украина ва Польша ўртасида янги жанжал юзага чиқмоқда — ОАВ
Украина Полша, Венгрия ва Словакия устидан ЖСТга даъво аризаси киритди
Россия ҳаво ҳужуми билан курашиш "жуда қиммат ва самарасиз" — Украина разведкаси раҳбари
Янгиликлар лентаси
0