https://sputniknews.uz/20230918/ukraina-polsha-vengriya-va-slovakiya-ustidan-jstga-davo-arizasi-kiritdi--39075544.html
Украина Полша, Венгрия ва Словакия устидан ЖСТга даъво аризаси киритди
Украина Полша, Венгрия ва Словакия устидан ЖСТга даъво аризаси киритди
Sputnik Ўзбекистон
Украина дон маҳсулотлари импортига чеклов киритган уч Европа давлати устидан ЖСТга экспортини 18.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-18T21:54+0500
2023-09-18T21:54+0500
2023-09-18T22:56+0500
дунёда
украина
дон битими
европа иттифоқи
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_0:321:3072:2048_1920x0_80_0_0_280d297d52aed7ab1c15052df9e2d300.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Киев Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Украина дон маҳсулотларини олиб киришга тақиқи қўйган уч Европа давлати устидан шикоят қилди. Бу ҳақида РИА Новости Украина Иқтисодиёт вазирлигига асосан хабар қилмоқда. Вазирлиик ушбу давлатлар чекловларни олиб ташлашига умид билдирди ва акс ҳолда узоқ вақт "муносабатларни судларда ҳал қилишга" тўғри келишига шама қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, Полша, Словакия ва Венгриянинг айби билан Украина экспортчилари узоқ вақт давомида ташқи иқтисодий келишувларни бажара олмаслик туфайли аллақачон катта зарар кўрган ва кўришда давом этмоқда.Ўтган жума куни Еврокомиссия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўрт турини Европа Иттифоқининг бир нечта чегарадош давлатларига импорт қилиш бўйича чекловларни узайтирмасликка қарор қилди, аммо Киевни экспорт назорати чораларини жорий этишга мажбур қилди.Кўп ўтмай, Полша, Словакия ва Венгрия мустақил равишда Украинага дон эмбаргосини жорий қилди. Хусусан, Будапешт тақиқни миллий асосда узайтирди; 24 та маҳсулот тақиқланган импорт рўйхатига киритилган. Бу дондан ташқари турли хил гўшт, парранда гўшти, тухум, асал, сабзавот ва шаробни ҳам ўз ичига олган.Украина донини импорт қилишни тақиқлашЖорий йилнинг март ойи охирида Украина билан чегарадош бешта Европа Иттифоқи давлати (Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакия) Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляенга Украинадан келаётган арзон дон маҳсулотлари оқими туфайли юзага келган инқирозга аралашишни сўраган эди. Шундан сўнг ЕК чегарадош давлатларида вақтинчалик чекловчи чораларни қабул қилди. Улар 15 сентябргача давом этди. Чекловлар Украинадан келиб чиққан буғдой, маккажўхори, рапс ва кунгабоқар уруғларини чегарадош беш давлатдан ташқари барча Европа Иттифоқи мамлакатларида эркин муомалага ўтказишда давом этишини билдиради. Бунга параллель равишда, бу давлатлар Киев томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан бир томонлама чораларни бекор қилишга ваъда беришди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_108:0:2839:2048_1920x0_80_0_0_9d92630d434e14ac8c926cf76267190e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, дон битими, европа иттифоқи, жаҳон савдо ташкилоти (жст)
дунёда, украина, дон битими, европа иттифоқи, жаҳон савдо ташкилоти (жст)
Украина Полша, Венгрия ва Словакия устидан ЖСТга даъво аризаси киритди
21:54 18.09.2023 (янгиланди: 22:56 18.09.2023) Украина дон маҳсулотлари импортига чеклов киритган уч Европа давлати устидан ЖСТга экспортини
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Киев Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Украина дон маҳсулотларини олиб киришга тақиқи қўйган уч Европа давлати устидан шикоят қилди. Бу ҳақида РИА Новости Украина Иқтисодиёт вазирлигига асосан
хабар қилмоқда.
"Украина Жаҳон савдо ташкилотига Полша, Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни таъқиқлаган Словакия ва Венгрияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди", — дейилади нашр хабарида.
Вазирлиик ушбу давлатлар чекловларни олиб ташлашига умид билдирди ва акс ҳолда узоқ вақт "муносабатларни судларда ҳал қилишга" тўғри келишига шама қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Полша, Словакия ва Венгриянинг айби билан Украина экспортчилари узоқ вақт давомида ташқи иқтисодий келишувларни бажара олмаслик туфайли аллақачон катта зарар кўрган ва кўришда давом этмоқда.
Ўтган жума куни Еврокомиссия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўрт турини Европа Иттифоқининг бир нечта чегарадош давлатларига импорт қилиш бўйича чекловларни узайтирмасликка қарор қилди, аммо Киевни экспорт назорати чораларини жорий этишга мажбур қилди.
Кўп ўтмай, Полша, Словакия ва Венгрия мустақил равишда Украинага дон эмбаргосини жорий қилди. Хусусан, Будапешт тақиқни миллий асосда узайтирди; 24 та маҳсулот тақиқланган импорт рўйхатига киритилган. Бу дондан ташқари турли хил гўшт, парранда гўшти, тухум, асал, сабзавот ва шаробни ҳам ўз ичига олган.
Украина донини импорт қилишни тақиқлаш
Жорий йилнинг март ойи охирида Украина билан чегарадош бешта Европа Иттифоқи давлати (Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакия) Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляенга Украинадан келаётган арзон дон маҳсулотлари оқими туфайли юзага келган инқирозга аралашишни сўраган эди. Шундан сўнг ЕК чегарадош давлатларида вақтинчалик чекловчи чораларни қабул қилди. Улар 15 сентябргача давом этди.
Чекловлар Украинадан келиб чиққан буғдой, маккажўхори, рапс ва кунгабоқар уруғларини чегарадош беш давлатдан ташқари барча Европа Иттифоқи мамлакатларида эркин муомалага ўтказишда давом этишини билдиради. Бунга параллель равишда, бу давлатлар Киев томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан бир томонлама чораларни бекор қилишга ваъда беришди.