Россия ҳаво ҳужуми билан курашиш "жуда қиммат ва самарасиз" — Украина разведкаси раҳбари

© Foto : Spc. Christian DuplessieАмериканский танк Abrams. Архивное фото
Американский танк Abrams. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
Киев Abrams танклари узоқ яшай олмаслигини тан олди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Киев томонидан кутилган Abrams танклари фронтда "узоқ яшай олмайди". Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Warzone порталиги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Улар жуда аниқ, яхши тайёрланган операцияларда қўлланилиши керак, чунки агар улар фронт чизиғида ва оддийгина қўшма қуролли жангларда ишлатилса, улар жанг майдонида узоқ вақт омон қолмайди", деди у.

Шу билан бирга, Украина разведкаси раҳбари Украина қўмондонлиги томонидан кутилаётган узоқ масофали ATACMS ракеталари фронтдаги "вазиятни ўзгартирмаслигини" таъкидлади.
Унинг фикрича, Вашингтон Киевга ижобий таъсир кўрсатиши учун бундай қуролларни "камида юзлаб" етказиб бериши керак. Буданов Россия армиясининг аниқ афзалликларини тан олиб, унинг самолётларига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан курашиш "жуда қиммат ва самарасиз" эканлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0