Ўта хавфли —Польша президенти Украинани чўкаётган одамга қиёслади

© AP Photo / Mindaugas KulbisАндрей Дуда
Андрей Дуда  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Oбуна бўлиш
Киев Варшава устидан Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилган.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Польша президенти Анжей Дуда Украинани унга ёрдам беришга уринаётган кишини чўктириши мумкин бўлган чўкаётган одамга қиёслади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

“Чўкаётган одам ўта хавфли, чунки у сени ўзи билан олиб кетиши мумкин... У қутқарувчини чўктириб юбориши мумкин”, - деди Дуда Украинанинг Польша украин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тақиқлаш қароридан норози эканига муносабат билдираётиб. Унинг сўзларини РИА Новости келтирган.

Польша президенти сўзларига кўра, Украина жуда мушкул вазиятга тушиб қолган, шу боис “ёпишиш мумкин бўлган ҳар нарсага ёпишмоқда”. Дуданинг таъкидланишича, Польша ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши керак.
“Биз зарардан ҳимоялаш учун ҳаракат қилишимиз даркор, чунки агар чўкаётган киши ёрдам олмаса, у бизни ҳам чўктириши мумкин. Демак, биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз шарт ва буни самарали ва қатъий бажарамиз”, - деди Дуда.
Польша раҳбари Украинани у Польшадан ёрдам олаётганини ёдга олишга чақирди. У тақиқ фақат импортга тааллуқли экани, транзитга рухсат берилганини таъкидлади.
Апрель ойида Польша Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, ғалласини олиб киришни тақиқлади. Варшава ортидан Европа Иттифоқининг яна тўрт мамлакати – Венгрия, Словакия, Руминия ва Болгария бундай тақиқни жорий этди. Бу мамлакатлар бу қарорни банкрот бўлиши мумкин бўлган фермерларнинг шикояти сабаб қабул қилишганини тушунтиришди.

Бу чорани Европа комиссияси ҳам маъқуллади. Аммо 15 сентябрь куни Европа комиссияси тақиқни узайтириштиришдан бош тортди. Польша, Венгрия ва Словакия буни қабул қилмай, ўзлари мустақил равишда тақиқни узайтиришди. Польша уни муддатсиз узайтирган.
Украина Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилди. Польша бунга жавобан агар ғалла экспорти масаласи ҳал этилмаса, Украинанинг ЕИга қўшилишига рози бўлмаслигидан огоҳлантирди.
Парламентские выборы в Словакии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Украинага Европадан ёмон хабар келди
Янгиликлар лентаси
0