https://sputniknews.uz/20230915/ukraina-evropa-39008179.html
Украинага Европадан ёмон хабар келди
Украинага Европадан ёмон хабар келди
Sputnik Ўзбекистон
Словакияда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини заифлаштириши мумкин, чунки мамлакатдаги Россияга “дўст” партиялар ҳокимият тепасига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри ёзмоқда.Мақолада айтилишича, Словакияда бир қатор популист ва ўнглар партиялари муддатидан олдин сайловлар натижасида тузиладиган ҳукумат таркибига қўшилиш учун “яхши имконият”га эга.
2023-09-15T18:22+0500
2023-09-15T18:22+0500
2023-09-15T18:22+0500
словакия
украина
сайловлар
нато
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39009218_0:204:2915:1844_1920x0_80_0_0_59c457ce8ec1e91b650c8bc4f1c1fdcb.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Словакияда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини заифлаштириши мумкин, чунки мамлакатдаги Россияга “дўст” партиялар ҳокимият тепасига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри ёзмоқда.Мақолада айтилишича, Словакияда бир қатор популист ва ўнглар партиялари муддатидан олдин сайловлар натижасида тузиладиган ҳукумат таркибига қўшилиш учун “яхши имконият”га эга. “Бу Европа Иттифоқи ва НАТОнинг яна бир аъзоси Киевни сезиларли даражада камроқ қўллаб-қувватлай бошлаши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги қўрқувни келтириб чиқармоқда”, — дея таъкидлайди нашр.Сўров натижаларига кўра, етакчи “Smer” партияси – собиқ бош вазир Роберт Фицонинг партияси. Фицо Украинага ёрдам бериш учун словакияликлар катта бадал тўлашларига тўғри келаётганига эътибор қаратмоқчи.Словакиянинг "Globsec" таҳлил марказининг катта таҳлилчиси Доминика Хайдунинг сўзларига кўра, Украинага ёрдам сайлов кампаниясининг бир қисми бўлиб, унда “етакчи партия бу ёрдамга қарши” чиқмоқда. “Бу Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бирлигига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сайловлар”, – дея огоҳлантиради эксперт.Фицо очиқчасига Украинани қўллаб-қувватлашга қарши чиққан ва Ғарбни украиналик миллатчиларга керагидан ортиқ илтифот кўрсатаётганликда қоралади. Словакияда парламент сайловлари 30 сентябрь кунига белгиланган.
словакия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/39009218_93:0:2822:2047_1920x0_80_0_0_261cfec2a6a694fc9c65ee9972203090.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина европа словакия парламент сайловлари
украина европа словакия парламент сайловлари
Украинага Европадан ёмон хабар келди
Словакияда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари натижалари Украинага қаттиқ таъсир қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Словакияда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини заифлаштириши мумкин, чунки мамлакатдаги Россияга “дўст” партиялар ҳокимият тепасига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри
ёзмоқда. Мақолада айтилишича, Словакияда бир қатор популист ва ўнглар партиялари муддатидан олдин сайловлар натижасида тузиладиган ҳукумат таркибига қўшилиш учун “яхши имконият”га эга.
“Бу Европа Иттифоқи ва НАТОнинг яна бир аъзоси Киевни сезиларли даражада камроқ қўллаб-қувватлай бошлаши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги қўрқувни келтириб чиқармоқда”, — дея таъкидлайди нашр.
Сўров натижаларига кўра, етакчи “Smer” партияси – собиқ бош вазир Роберт Фицонинг партияси. Фицо Украинага ёрдам бериш учун словакияликлар катта бадал тўлашларига тўғри келаётганига эътибор қаратмоқчи.
Словакиянинг "Globsec" таҳлил марказининг катта таҳлилчиси Доминика Хайдунинг сўзларига кўра, Украинага ёрдам сайлов кампаниясининг бир қисми бўлиб, унда “етакчи партия бу ёрдамга қарши” чиқмоқда.
“Бу Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бирлигига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сайловлар”, – дея огоҳлантиради эксперт.
Фицо очиқчасига Украинани қўллаб-қувватлашга қарши чиққан ва Ғарбни украиналик миллатчиларга керагидан ортиқ илтифот кўрсатаётганликда қоралади. Словакияда парламент сайловлари 30 сентябрь кунига белгиланган.