https://sputniknews.uz/20230915/ukraina-va-polsha-ortasida-yangi-janjal-yuzaga-chiqmoqda-38994625.html
Украина ва Польша ўртасида янги жанжал юзага чиқмоқда — ОАВ
Украина ва Польша ўртасида янги жанжал юзага чиқмоқда — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
RMF: Украина Польшани ғалла транзитига тўсқинлик қилишда кескин айблади. 15.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-15T14:14+0500
2023-09-15T14:14+0500
2023-09-15T14:14+0500
дунё янгиликлари
дунёда
польша
украина
дон битими
ғалла
европа
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38994858_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_2ea13391f833f3e9b4e5fc25efc2f2ed.jpg
ТОШКЕНТ, 15 cен — Sputnik. Киев вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича йиғилишда ўзларини “ғайриоддий эмоционал” тутиб, Польшани Украина донининг транзитига қасддан тўсиқлар яратишда айблади, деб хабар бермоқда RMF FM радиостанцияси.Мақолада айтилишича, учрашув чоғида Киев вакиллари Варшавани маҳсулотлар 12 кунгача бўш турган чегара ўтиш жойларида кутиш вақтини узайтириш мақсадида атайлаб ветеринария назоратини жорий қилишда айблаган.“Бошқача қилиб айтганда, Варшавани ғалла транзитига қасддан тўсиқлар яратишда бевосита айблашди”, — дейилган ҳисоботда.Шу билан бирга, европалик дипломат "бу ерда ҳис-туйғулар ёрдам бермайди", деди. Унинг фикрича, бу масала “иқтисодий ва сиёсий жиҳатга эга”.ЕИ жума куни Украинадан Европа Иттифоқининг беш чегарадош давлатига (Болгария, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакия) 15 сентябр ярим тунгача амалда бўлган баъзи тоифадаги ғалла импортига қўйилган вақтинчалик чекловларни узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.Илгари Польша чекловларни йил охиригача узайтиришни талаб қилган, Венгрия, Руминия, Словакия ва Болгария қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳам тақиқни узайтириш тарафдори эди. Шу билан бирга, Болгария парламенти, аксинча, импорт бўйича барча чекловларни бекор қилиш учун овоз берди.
польша
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38994858_0:0:2292:1719_1920x0_80_0_0_2b0672375d9dc1cdb1ccd7f962880888.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, польша, украина, дон битими, ғалла, европа, европа иттифоқи
дунё янгиликлари, дунёда, польша, украина, дон битими, ғалла, европа, европа иттифоқи
Украина ва Польша ўртасида янги жанжал юзага чиқмоқда — ОАВ
RMF: Украина Польшани ғалла транзитига тўсқинлик қилишда кескин айблади.
ТОШКЕНТ, 15 cен — Sputnik. Киев вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича йиғилишда ўзларини “ғайриоддий эмоционал” тутиб, Польшани Украина донининг транзитига қасддан тўсиқлар яратишда айблади, деб хабар бермоқда
RMF FM радиостанцияси.
Украина томонининг ғайриоддий эмоционал хатти-ҳаракати туфайли жуда кескин вазият юзага келди, — деди Украина экспортини мувофиқлаштириш платформаси йиғилишида иштирок этган Европа Иттифоқининг юқори мартабали дипломати RMFга.
Мақолада айтилишича, учрашув чоғида Киев вакиллари Варшавани маҳсулотлар 12 кунгача бўш турган чегара ўтиш жойларида кутиш вақтини узайтириш мақсадида атайлаб ветеринария назоратини жорий қилишда айблаган.
“Бошқача қилиб айтганда, Варшавани ғалла транзитига қасддан тўсиқлар яратишда бевосита айблашди”, — дейилган ҳисоботда.
Шу билан бирга, европалик дипломат "бу ерда ҳис-туйғулар ёрдам бермайди", деди. Унинг фикрича, бу масала “иқтисодий ва сиёсий жиҳатга эга”.
ЕИ жума куни Украинадан Европа Иттифоқининг беш чегарадош давлатига (Болгария, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакия) 15 сентябр ярим тунгача амалда бўлган баъзи тоифадаги ғалла импортига қўйилган вақтинчалик чекловларни узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Илгари Польша чекловларни йил охиригача узайтиришни талаб қилган, Венгрия, Руминия, Словакия ва Болгария қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳам тақиқни узайтириш тарафдори эди. Шу билан бирга, Болгария парламенти, аксинча, импорт бўйича барча чекловларни бекор қилиш учун овоз берди.