Польша энди Украинага ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаяпти - Моравецкий

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишМатеуш Моравецкий. Архив фото
Матеуш Моравецкий. Архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2023
Oбуна бўлиш
Польша бош вазири мамлакат Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни бас қилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Польша энди Украинага ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаяпти. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий “Polsat” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Польша Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этадими деган саволга жавоб бераётиб, Моравецкий “Польша аллақачон Украинага ҳеч қандай қурол-яроғ етказиб бермаётганини” айтди.
“Биз ўзимиз замонавий қурол-аслаҳа билан қуролланяпмиз”, - деди Польша ҳукумати раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Польша “тинчликни истасанг – урушга ҳозирлан” тамойилига кўра ҳаракат қилади.
“Биз бу қоидага амал қиламиз ва шу боис кўп буюртма (қурол-яроғ) бердик”, - дея қўшимча қилди Моравецкий.
Польша ҳукумати мамлакат Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича АҚШ ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринда эканини бир неча марта такрорлаганди. Июль охирида Варшава Украина Қуролли кучларига уч миллиард евро ёрдам кўрсатгани хабар қилинган эди.
Сўнгги кунларда Польша ва Украина муносабатлари жуда кескинлашди. Бу Варшава Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тақиқ жорий этгандан сўнг рўй берди.
Андрей Дуда  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Ўта хавфли —Польша президенти Украинани чўкаётган одамга қиёслади
Янгиликлар лентаси
0