Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Владивостокдаги сайлов участкаси биринчилардан бўлиб иш бошлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВладивосток
Владивосток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасида президент сайловини ўтказувчи 37-сайлов участкаси жойлашган.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россиянинг Владивосток шаҳри Ўзбекистондан беш соат олдинда бўлгани учун, у ерда жойлашган сайлов участкаси биринчилардан бўлиб ўз ишини бошлади.
Бугун Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови бошланди.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасида жойлашган президент сайловини ўтказувчи 37-сайлов участкаси ўз ишини бошқа мамлакатлардан олдин бошлади.
Сайлов участкаси Владивосток вақти билан соат 08:00да очилди. Участкадаги овоз бериш жараёни ҳам биринчилардан бўлиб якунланади.
Президент сайловида Россиядаги ўзбекистонликлар қаерда овоз беришлари мумкин — манзиллар
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0