Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Сайловда овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сони маълум бўлди

© Sputnik/Рамиз БахтияровМарказий сайлов комиссияси биноси
Марказий сайлов комиссияси биноси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2023
Oбуна бўлиш
Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 323 минг 626 нафар сайловчи киритилди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев маълум қилди.
Қайд этилишича, хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 323 минг 626 нафар сайловчи киритилди.
"Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди. Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурининг қисқача мазмуни акс этган ахборот плакатлари 691 314 нусха жойлаштирилди. Сайловга чорлаш мақсадида жойлаштирилган плакатлар сони 388 578 тани ташкил этди", деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон президенти сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкалари бириктирилган. Ўзбекистон бўйлаб сайлов участкалари соат 8.00 дан 20.00 гача очиқ бўлади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган.
Янгиликлар лентаси
0