Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Соат 15:00 ҳолатига 60,74 фоиз сайловчи овоз берди

© Sputnik / Владимир АлексеевДосрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Участкалар очилганидан бери 11 млн 705 минг 357 нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 60,74 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
© SputnikСоат 15:00 да овоз берганлар сони
Голосование 15:00 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Соат 15:00 да овоз берганлар сони
Участкалар очилганидан бери 11 млн 705 минг 357 нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди.

"Ҳозирда Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоу шаҳарларидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. У ерда бюлленетларни санаш жараёнлари бошланди, дейди у.

Ўзбекистон бўйича соат 08:00дан соат 15:00 гача овоз берганлар сони

Ҳудудлар

Овоз берганлар сони

Фоиз

Қорақалпоғистон республикаси

609 637 нафар

62,02

Андижон вилояти

1 134 863 нафар

67,36

Бухоро вилояти

611 003 нафар

57,02

Жиззах вилояти

524 886 нафар

66,25

Навоий вилояти

352 064 нафар

55,23

Наманган вилояти

962 625 нафар

61,01

Самарқанд вилояти

1 272 278 нафар

60,75

Сирдарё вилояти

290 945 нафар

59,39

Сурхондарё вилояти

799 047 нафар

56,44

Тошкент вилояти

1 153 258 нафар

63,71

Фарғона вилояти

1 467 600 нафар

66,52

Хоразм вилояти

591 450 нафар

58,65

Қашқадарё вилояти

1 108 946 нафар

59,94

Тошкент шаҳри

826 758 нафар

50,15

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0