https://sputniknews.uz/20230709/soat-13-00-holatiga-ovoz-bergan-saylovchi-soni-36658527.html
Соат 13:00 ҳолатига 52,16 фоиз сайловчи овоз берди
Соат 13:00 ҳолатига 52,16 фоиз сайловчи овоз берди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 52,16 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.Участкалар очилганидан бери 10 млн 52 минг 289 минг нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловда 33 фоиздан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.
2023-07-09T14:05+0500
2023-07-09T14:05+0500
2023-07-09T18:47+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
сайлов участкаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36668877_0:86:1616:995_1920x0_80_0_0_535adc86715c9a9136feccd1de38c920.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 52,16 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.Участкалар очилганидан бери 10 млн 52 минг 289 минг нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловда 33 фоиздан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36668877_88:0:1528:1080_1920x0_80_0_0_fc32d5fc8680a40e812f4520e158e194.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сайлов 2023 ўзбекистон
Соат 13:00 ҳолатига 52,16 фоиз сайловчи овоз берди
14:05 09.07.2023 (янгиланди: 18:47 09.07.2023) Участкалар очилганидан бери 10 млн 52 минг 289 минг нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 52,16 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Участкалар очилганидан бери 10 млн 52 минг 289 минг нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловда 33 фоиздан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйича соат 08:00дан соат 13:00 гача овоз берганлар сони
Ҳудудлар | Овоз берганлар сони | Фоиз |
Қорақалпоғистон республикаси | 487 147 нафар | 49, 56 |
Андижон вилояти | 950 886 нафар | 56, 44 |
Бухоро вилояти | 547 925 нафар | 51,13 |
Жиззах вилояти | 472 402 нафар | 59,62 |
Навоий вилояти | 325 736 нафар | 51,10 |
Наманган вилояти | 847 375 нафар | 53,71 |
Самарқанд вилояти | 1 096 814 нафар | 52,38 |
Сирдарё вилояти | 268 271 нафар | 54,76 |
Сурхондарё вилояти | 680 048 нафар | 48,03 |
Тошкент вилояти | 904 200 нафар | 49,95 |
Фарғона вилояти | 1 222 475 нафар | 55,41 |
Хоразм вилояти | 522 051 нафар | 51,77 |
Қашқадарё вилояти | 983 551 нафар | 53,16 |
Тошкент шаҳри | 743 408 нафар | 45,10 |
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан
Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан
Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан
Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари
Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил
этилган.Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил
этилган.Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб
бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов
бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи
жой олди.