Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Соат 11:00 ҳолатига 33,54 фоиз сайловчи овоз берди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишДосрочные выборы президента Узбекистана в Казани
Досрочные выборы президента Узбекистана в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Участкалар очилганидан бери 6 млн 463 874 нафар сайловчи ўз овозини бериб бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича 33,54 фоиз овоз берувчи президент сайловида иштирок этди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Участкалар очилганидан бери 6 млн 463 минг 874 нафар овоз берувчи сайловда иштирок этди. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловда 33 фоиздан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйича соат 08:00дан соат 11:00 гача овоз берганлар сони

Ҳудудлар

Овоз берганлар сони

Фоиз

Қорақалпоғистон республикаси

319 570 нафар

32,51

Андижон вилояти

663 290 нафар

39,37

Бухоро вилояти

359 823 нафар

33,58

Жиззах вилояти

310 850 нафар

39,23

Навоий вилояти

245 386 нафар

38,50

Наманган вилояти

518 146 нафар

32, 84

Самарқанд вилояти

718 580 нафар

33, 22

Сирдарё вилояти

187 079 нафар

38, 19

Сурхондарё вилояти

460 217 нафар

32, 51

Тошкент вилояти

521 414 нафар

28, 80

Фарғона вилояти

793 244 нафар

35,96

Хоразм вилояти

372 833 нафар

36,97

Қашқадарё вилояти

562 357 нафар

30,40

Тошкент шаҳри

433 085 нафар

26,27

Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилган.Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0