Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Саудия Арабистонида ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари овоз бермоқда — фото

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаСаудия Арабистонида ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари овоз бермоқда
Саудия Арабистонида ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари овоз бермоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Макка шаҳридаги “Рошидия” меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасида овоз бермоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Макка шаҳридаги “Рошидия” меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасидаовоз бермоқда. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаПаломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
“Улар Ўзбекистон президенти сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз бермоқда”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун ушбу меҳмонхонада овоз бериш пункти ташкил этилган.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаПаломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланган. Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоллари сайловчилар учун кўринадиган жойга илиб чиқилган.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаПаломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Қайд этилишича, ёши улуғ кишилар, беморлар ва ҳаракатланишга қийналадиган зиёратчилар учун ҳам уларнинг хоналарида овоз бериш имкониятлари яратилган.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаПаломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2023
Паломники из Узбекистана голосуют в Саудовской Аравии
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Унда президентликка 4 та партиядан қуйидаги номзодлар иштирок этмоқда: Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан 7 июлга қадар давом этди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10 784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Улар 14 та сайлов округига бириктирилди. Уларнинг фаолиятини 266 нафар сайлов комиссияси аъзоси назорат қилиб боради.
Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39 та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Россиянинг 7 та шаҳрида сайлов участкалари тузилган. Улар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Владивостокдаги бош консулхоналарида ташкил этилган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 28 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 376 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Ўзбекистон президенти сайловини юзлаб хорижлик кузатувчилар ва мингдан ортиқ журналистлар кузатиб бормоқда. Хусусан, хорижий давлатлар ва нуфузли ташкилотлардан келган 797 нафар кузатувчи ва 1400 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан, муайян округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилган. Шунингдек кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида тайёрланган махсус трафаретлар ҳар бир сайлов участкасига етказиб берилади.
Ўзбекистонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 47 фоизини эркаклар, 53 фоизини аёллар ташкил этади. 30,1 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Янгиликлар лентаси
0