Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Сайловга "таклифнома" олмаган фуқаролар қандай овоз беришади — МСК жавоби

© ЦИКБахром Кучкаров
Бахром Кучкаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2023
Oбуна бўлиш
Чегара пуктларида хорижга кетаётган фуқароларга ҳам хорижда овоз бериш тартиби тўғрисида алоҳида этлатмалар берилган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Президент сайловига чорловчи таклифномалар барча учаткаларга ортиғи билан етказилган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев маълум қилди.
Президент сайловида хориждаги ўзбекистонликлар қаерда овоз беришлари мумкин — манзиллар
Бугун МСК халқаро матбуот марказида ОАВ вакиллари ва халқаро кузатувчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда МСК раиси Зайниддин Низамходжаев қайд этишича, сайловга чорловчи таклифномалар барча учаткаларга ортиғи билан етказилган.
“Сайловга чорловчи таклифномалар барча учаткаларга ортиғи билан етказилган. Баъзи бир хонадонлар уни олмаган бўлса, бу сайловда иштирок этолмайди дегани эмас”, деди у.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Бахром Кучкаров таъкидлашича, хорижга кетаётган фуқароларга ҳам хорижда овоз бериш тартиби тўғрисида алоҳида этлатмалар берилган.
"Хар бир сайловчи хорижга кетаётган бўлса, унга чегара пунктларида хорижда овоз бериш тартиби тўғрисида алоҳида этлатмалар қўлига берилди. Хар бир сайловчига хабардор қилиш варақаси яъни “таклифнома” ҳам берилган. У ерда сайловда овоз бериш тартиби, вақти ва жойи батафсил тушунтирилган. Мобиль телефонларга смс хабарномалар ҳам юборилган", дейди Кучкаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекисонда Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР) жами 19 млн 593 минг 838 нафар фуқаро киритилди. Хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатидан жами 323 минг 626 нафар сайловчи жой олди.
Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон президенти сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкалари бириктирилган. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилди.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган.
Янгиликлар лентаси
0