Юлдуз Усмонова цензура, ўзбек дворниклари ва олғир рус эстрадаси ҳақида

© Sputnik / Рамиз БахтияровНародная артистка Узбекистана Юлдуз Усманова
Народная артистка Узбекистана Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз юбилейига бағишланган катта турнега тайёрланмоқда. Концерт дастурларидан бири 13 ноябрда Москвада ўтади. Санъаткор Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлғуси концерт дастури, замонавий шоу-бизнеснинг чинакам аҳволи ҳақида сўзлади.

— Ноябрь ойи ўртасида Москванинг энг йирик майдонларидан бирида концерт дастурингиз бўлиб ўтади. Бўлғуси шоу ҳақида сўзлаб беринг? Юбилей дастур билан яна қайсидир мамлакатда чиқиш қилишни режалаштиряпсизми?

— Москва – улкан турнега киритилган пунктлардан бири, холос. Шунингдек, Марказий Осиё ва АҚШда ҳам концерт дастурларим режалаштирилган. Ўйлашимча, бу жуда ёрқин томоша бўлади. Кучли тайёргарлик кетяпти, сабаби жонли ижро фидойилик ва катта маҳоратни талаб этади, акс ҳолда, муваффақиятсизликка дуч келишингиз аниқ.

Певица Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Мен сени севаман: Юлдуз Усмонова Москвада катта концерт беради

Мухлисларим учун янги "Санам-эй" таронамни ижро этаман. У ҳатто эски "хит" қўшиқларимдан ҳам яхшироқ, наздимда. Умуман, концерт дастури ранг-баранг бўлади: эски оммабоп қўшиқлардан тортиб, эндигина "тандирдан узилган" тарона ва композициялар ўрин олган.

Чиқишларимда нафақат рус, балки ўзбек, тожик ва турк тилларида куйлайман. Хитой тилида куйламаслигим мумкин (кулади), чунки хитойликлар концертимга тушади, деб ўйламайман, айтмоқчиманки, концерт тил кўламида ҳам кенг миқёсли бўлади.

Умуман, Россиядаги концертларимга мухлислар ҳамиша кутилганидан ортиқ ташриф буюришган. Дейлик, уч минг кишига режалаштирсак, 7-8 минг мухлис тўпланган. Москвада мухлисларим кўп.

— Россия Федерациясида қайси шаҳар сизга кўпроқ ёқади?

— Россияда кўп бўлмайман: охирги бор 2-3 йил олдин борганман. Мени у ердаги катта бўлмаса-да, бироқ озода шаҳарлар ҳайратлантирса-да, лекин ўзимнинг Тошкентим кўпроқ ёқади.

— Сизни Ўзбекистонда, қолаверса чет элда ҳам, ўзбек примадоннаси, сифатида тан олишади. Россия примадоннаси Алла Пугачева ва сизни ўртангизда қандай фарқ бор?

— Алла Борисовна ҳақиқий примадонна, биз унинг қўшиқларини тинглаб, улғайганмиз ва бу ажойиб. Лекин у билан ижодларимиз турфа-турфа: мен кўпроқ халқ дардини куйлайман, муҳаббатни тараннум этгувчи куйларим репертуаримнинг асосий қисмини ташкил этмайди. Маданиятимиздан бехабар бўла туриб, ўзбек тилида қўшиқ куйлашнинг иложи йўқ. Биз Россия ҳам, АҚШ ҳам эмасмиз, ҳозирча буюк державамасмиз, биз МДҲ давлатларидан биримиз, холос. Биз – Ўзбекистонмиз, шу боис, бу мамлакатда куйлаш учун халқни ҳис этиш, яъни бундаги чангалзорларни яхши билиш лозим.

— Сиз кўп маротаба бошқа давлат артистлари билан дуэт ижро этгансиз. Россиялик юлдузлар билан ҳам биргаликда чиқиш қилиш ёки клип суратга олиш режангизда борми?

— Россиялик санъаткорлар билан дуэт куйлаш ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Тожикистонлик хонанда – Шабнами Сурайё билан – у менинг шогирдим бўлгани боис, дуэт куйладим. Шабнам жуда яхши қиз. Кунларнинг бирида, у меникида меҳмон бўлди, гап-гап билан тожик тилида дуэт куйлашга қарор қилдик. Умуман, Туркия ва бутун дунё бўйлаб куйлаганман, аммо бу ўша вақт талаби эди – мен бозорларни забт этишим, янги альбомлар чиқаришим керак эди.

Юлдуз Усманова и Шабами Сурайё - Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмонова ва Шабнам Сурайё биргаликда Тожикистонда концерт беради

Россия эстрадаси вакиллари орасида дўстларим кўп, лекин мен уларни яқин, деб айта олмайман. Сабаби, ижодга бўлган ёндашувимиз тубдан фарқ қилади.

Эътибор беринг, россиялик юлдузлар бошқа тилда камдан-кам куйлайдилар, худди немислар сингари. Чунки улар учун ўзларининг улкан бозори етарли ҳисобланади. Мен учун эса маҳаллий бозор торлик қилади. Бошқа тилларда куйламасам, портлаб кетсам керак. Тўғри, мен ҳам оммалашган тароналаримни куйлаб, умрим охиригача осонгина пул ишлашим ҳам мумкин, лекин мен бундай қиладиган инсонмасман – мен тинимсиз ишлашим керак.

— Сиз тиним билмайсиз, янги форматларни қидирасиз, турли тилларда куйлайсиз. Сизнинг наздингизда, ўзбек аудиторияси қанчалик интернационал? Русийзабон мусиқалар унга қизиқми ёки яқин келажакда Ўзбекистонда инглиз тилидаги композициялар авж оладими?

— Биз ҳеч қачон инглиз ёки русийзабон бўлмаймиз. Россиялик юлдузлар Тошкентда концерт қўйганларида, вилоятлардан саноқли мухлислар келади, яъни фақатгина пули борлар келиши мумкин. У ҳам кўпроқ ўзни кўрсатиш учун қилинади.

Филлип Киркоров и Николай Басков - Sputnik Ўзбекистон
Россия "олтин овози" Ўзбекистон примадоннасига чиройли комплимент қилди

Бизнинг ёшларимиз кун бўйи чет эл санъаткорларни тинглайди, деб айтолмайман. Бозоримиз шунақа. Жа бўлмаганда, жуда яхши ижрода сотиш керак. Умуман олганда, ўзбекистонликлар ўзиникини, миллий тароналарни қадрлашади. Репертуаримда кўп тилларда куйланган тароналар бор, лекин мен бунга кўпам ружу қўймайман. Мисол учун, мен ёзган "Она" ("Мама") таронаси бутун дунёга машҳур бўлиб кетди, кимлар уни куйламади дейсиз? Мен бундан жуда хурсандман, ахир она барибир онада, у миллат танлармиди?

Ўйлашимча, ҳар қандай тақдирда ҳам, фуқароларимиз камида учта тилни билишлари шарт. Бу ерда гап ким қайси маданиятни хуш кўришидамас – ҳаёт шуни тақазо этмоқда. Мен, мисол учун, Иттифоқ фарзандиман, рус тилини билганим – оиламизда ярмимиз рус мактабда, қолган ярмимиз ўзбек мактабида таҳсил олганмиз. Лекин бу бизга ўз анъаналаримизни сақлаб қолишимизга ҳалал бермаган. Биз қанчамиз ҳозир? 40 миллион бу нима дегани? Ахир бу 150 ёки 200 миллион, ёки бир ярим миллиард дегани эмас. Биз кўпроқ тилни ўрганишга мажбурмиз. Рус тилини эса она тилидек билишимиз лозим.

Биз Россия билан деярли қўшнимиз, Россия буюк держава, оға-давлат. Худо кўрсатмасин, нимадир рўй берса, биринчи бўлиб у ёрдамга келади. Америка, албатта, яхши, мен уни ҳурмат қиламан. Америка забт этганларнинг ҳаммаси яхши яшамоқда. Лекин улар океан ортида. Биз эса Россия биқинидамиз, у биланмиз ва ҳамиша шундай бўлиб қолади. Биз рус тилини билишимиз керак.

— Артистлар лицензиясига доир мавзуга тўхталсак. Кўпчилик чекловлар ва ҳатто цензура борлигидан норози. Бу масалада фикрингиз қизиқ?

— Лицензиялаш тизими депутат бўлган йилларимда, шахсан мени ташаббусим билан жорий этилган. Бунга қадар артистлар учун солиқлар 50%дан ортиқни ташкил этарди. Бу ниҳоятда кўп эди. Лицензия – бу саҳнавий фаолият учун патент дегандек бир гап. Бу ерда овоз бор-йўқлиги бошқа масала ва у лицензияга боғлиқмас.

Ўзбекнаво - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекнаво лицензия олиш истагидаги 50 санъаткорга рад жавобини берди

Эстрадани қобилиятсиз ва нопрофессионал артистлардан тозалаш учун маълум маънода цензура ишлаши керак. Дейлик, артистлар тилни расво қилмасликлари учун. Бу сингари маълум чекловлар ҳар қандай давлатда бор. Цензура бўлган вақтда, ҳаммаси жойида эди. Бизда ҳозир нафақат тил, балки урф-одатлар ҳам бузилган: масалан, ёшлар автобусда жой бермай қўйишган.

Мен тўлиқ таъқиққа чорлаётганим йўқ. Масалан, сал олдин лицензияси олиб қўйилган қатор санъаткорларга лицензиялари қайтарилди. Бунда менинг ҳам салмоқли ҳиссам бор. Куйлайверишсин, дунё кенг. Лекин унутишмасин, энди ишлаш керак, акс ҳолда томошабин кечирмайди.

— У ҳолда эстрадаги дидсизлик билан қандай курашмоқ керак? Ёки санъат ва томошабиннинг ўзи паст савияли артистларни "назардан қолдирадими"?

— Эстрадада ишлар жуда ёмон. Мени фикримча, биринчи навбатда консерваториядаги эстрада бўлимини йўқотиш керак – бу кулгили ахир - попса тўғрисида таълим бериш! Жаз факультети бўлсин, майли, тушунаман – жаз - бу классика! Попса бу ўз номи билан попса-ку.

Шахло Ахмедова - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекконцерт" кечирилган хонандалар ҳақида: улар халқга астойдил хизмат қилишга сўз берди

Профессионал чиқиш қилиш учун ўқиш керак, ноталарни билиш керак, ноталарни ўқий олиш керак. Ҳозир эса кўплаб артистлар саҳнага ўз ташқи кўриниши, "окахонлари" ва пуллари туфайли чиқиб келмоқда. Тўғри, бу борада қарашларим ўта кескин, мен ҳеч кимни аямайман, сабаби, аҳвол жуда ёмонлигини кўриб турибман.

Ишни мусиқа мактабларидан бошлаш керак. Мусиқа мактаблари ишлаши керак. Қандай қилиб тегишли маълумоти йўқ одамни ишга олиш мумкин?

Мен туғма талантман. Мусиқа техникумида икки йил ўқиб, кейин оилавий шароит туфайли ташлаб кетишга мажбур бўлдим. Вақт ўтиб, консерватория курсларида таҳсил олдим. Мусиқа техникумида ўқиган кезларимда халқ артисти Тамара хоним ва Гавҳар хоним Раҳимоваларникида яшаганман. Саодат Қобуловадан таълим олганман. Шундан кейингина "Мақом"га келдим.

Бугун халқ артисти ким? Каримов даврида ҳамма "хизмат кўрсатган"ни олди. Иккита қўшиқ куйлаб, Туркияда қайиқда сузиб келди клип учун – тамом, у юлдуз, чет элда уни ҳамма танийди. Халқнинг ўзи бугун "крутой", уни алдай олмайсиз, ишлаш керак. Омма ўзига эътибор ва ҳурмат талаб қилади.

Биз арзон артист эмасмиз, яхши яшаймиз. Шу учун, ҳа деб тўйлар учун қўшиқ ёзиш билан банд бўлмасдан, ҳар бир топган сўмни оқлашимиз керак. Тўғри келган жойда қандай юлдуз эканингни исботлаш ўрнига, халқ дардини куйла, уни чин юракдан сев. Мени оёғим ердан узилган эмас, мен ишлайдиганларни ҳурмат қиламан. Саҳнага чиқишдан аввал меҳнат қил, ўзингни қийна, ўқи. Мусиқа – бу меҳнат, мусиқа – бу биринчи навбатда ҳиссиёт.

Алла Борисовнани олайлик – у осмондан юлдуз бўлиб тушган эмас. Тўғри, у Худо назари тушган инсон, лекин у ҳам ўқиган, у вокалчи, унда диплом бор. У қаерда сохталикка йўл қўйиляпти, қаерда нима ўхшамаган, дарҳол пайқайди. У ноталарни ёзишни билади, ахир.

Одилджон Абдукаххаров - председатель Узбекконцерта - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекконцерт" раҳбарининг "рэп назорат"да деган гапи интернетда кулгига олинмоқда

Цензура ҳаммага бир текис микрофон бериши керак эмас. Лицензияни ҳамма сотиб олиши мумкин, лекин ҳамма ҳам қўшиқ куйлолмайди. Марҳамат, барларда, ресторанларда куйлашсин, саҳнага чиқмоқчи бўлишса агар – олдин таълим олишсин, шунга муносиблигини исботлашсин.

— Яқинда хонанда Озода Нурсаидова сиздан кечирим сўради. Кечирдингизми?

— Нима учун кечиришим керак? У нима учун кечирим сўраяпти? Мен, мисол учун, унга ҳеч нарса қилмаганман, у мендан кечирим сўраши учун. Ундай даврлар ўтди. Биласизми, жанжалкаш артистлар тури бор, улар "сариқ матбуот" орқали ўзларини пиар қилишни хоҳлашади. Хўш, ўша "сариқ матбуот" бугун уларни боқмаяптими? Энди улар ниманидир ўзгартиришга уриняпти. Мени кимдандир хафа бўлиш нари турсин, ҳатто, невараларим билан учрашишга вақтим йўқ. Меҳнат қилиш керак, тамом.

— Россияда бугун ёш ижрочилар, талантлар учун турли мусиқий лойиҳалар бисёр. Бу каби шоуларга қандай муносабатдасиз? Артистларни етиштирадиган бу сингари шоулар Ўзбекистонга керакми?

— Ишончим комилки, сиз айтаётган лойиҳалар истеъдодларни кашф қилишга ёрдам бермайди. Улар тайёр қўшиқчи, раққос, фокусчи ва шу кабиларни излашади. Топиб, пуллашади. Севара Назархонни нима қилишди? У бу ерда ажабтовур ишлаб турганди. Олишди, ишлатишди, улоқтиришди. Наргиз Зокировани олайлик – унга Фадеев билан жанжаллашиш мумкинмас, акс ҳолда Фадеев микрофонни олиб қўяди. Мен Россияни ҳурмат қиламан, лекин рус эстрадаси ҳаддан зиёд олғир – у одамлардан шафқатсизларча фойдаланади ва улоқтиради.

Наргиз и Максим Фадеев - Sputnik Ўзбекистон
Максим Фадеев сукунатга чек қўйди ва Наргиз билан бўлган можарога изоҳ берди

Мени фикримча, бу каби лойиҳаларнинг санъатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар истеъдодларни излашади. Мактаб берадиларми? Бу истеъдодларга ривожланишга имкон яратадиларми? Йўқ. Улар кимни ўқитди ёки тарбиялади?

Эсингизда бўлса, илгарилари "Алло, биз талантларни қидиряпмиз" дастури бўларди. У ерда нафақат истеъдодларни излардилар, балки уларнинг келажагини ҳам белгилаб беришарди. Мана булар, дейлик, Моисеевнинг рақс мактабига борсин. Мана бу қўшиқчи бўлади, буниси яхши мусиқачи. Ана ундан эса зўр шоумен чиқади. Улар тўғри йўналиш берарди. Ҳозир ундай эмас – мақсад фақат пул ишлаш.

— Каттагина оилангиз бор – беш нафар набиранинг бувисисиз. Улар билан қандай ўтказасиз вақтни?

— Тўғрисини айтсам, набираларимга вақт ажрата олмайман. Мен ҳамиша уларни соғинаман, баъзан қўнғироқ қилиб, "Нега келмайсизлар?", десам, "Сиз ўзингиз доим бандсиз-ку. Биз билан кўришишга вақтингиз йўқ", деб жавоб беришади. Баъзан уйга ярим соатга келиб-кетишади. Бирга чой ичиб, дарров хайрлашамиз.

Қизим Нилуфар – етакчи хонандалардан бири, лекин фарзандлар тарбияси билан шуғулланишга ҳам вақт топади. У яхши она. Набираларим орасида кимдир тил ўрганади, кимдир Қуръон ёд олади, хуллас ҳаммаси эртаю-кеч банд. Шу боис, ўзимиз хоҳлаганимиздек, тез-тез дийдорлаша олмаймиз.

Певица Нилуфар Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Нилуфар Усмонова бешинчи фарзандини кутмоқда

— Набираларингиз орасида санъатга қизиқаётгани борми?

— Йўқ, улар умуман келажагини саҳна билан боғлашни истамайдилар. Ўғил болалар айниқса. Қизлар эса ҳали кичик, шу боис бир нарса дейиш қийин.

— Сизнинг ижодий тақдирингиз мураккаб жуда. Бир нечта давлатда яшадингиз, анча вақт Ватанда чиқиш қилмадингиз. Томошабинлар қалбини забт этмоқчи бўлган ёш артистларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

— Мен узоқ вақт Туркия ва Европада яшадим – уларнинг маданияти ва урф-одатларини англаш, қўшиқ ёзиш учун тил ўргандим. Шу вақт оралиғида бир нарсани англадим, ҳамма жойда халқи қадрлайдиган инсоннигина ҳурмат қилишар экан.

Сен ўзинг ҳақингда нимаики гапирма, халқнинг сен ҳақингдаги фикри муҳимроқ экан. Халқ меҳрини эса қозониш керак. Инсон энг аввало ўз Ватанини севиши керак, шундагина унинг ижоди ҳам юришади. Ўз халқингдан ор қилиш ярамайди.

Россияга, Москвага борганимда, мендан: "Мана ўзбеклар бизда кўча супуришади – шулар ҳам сизнинг мухлисингизда, ҳа?", дея сўрашарди. Уларга очиқ айтардим: "Ҳа, улар ҳам менинг мухлисларим. Улар ўғрилик қилмайди, одам ўлдирмайди, бировни таҳқирламайди, тиламчилик қилмайди – улар ҳалол меҳнат қилади". Миллатимиз ўзига хослиги бу. Мен эса шу миллатнинг бир томчисиман, шу миллат фарзандиман.

Певица Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмонова йилнинг энг яхши "эстрада хонандаси" бўлди

Биз ҳаммадан олифтароқ бўла оламиз. Мен мода ортидан қувмайман, мен мода яратаман, бу биз – ўзбеклармиз. Ва мен ўзбек эканлигимдан фахрланаман.

— Ўзингизга нисбатан қай даражада қаттиққўл ва талабчансиз?

— Мен ўзимга нисбатан шафқатсизман, баъзан бу разилликкача бориши мумкин. Мен нафақат бошқаларга, балки биринчи навбатда ўзимга ҳақиқатни гапираман. Баъзан ўзимга чуқур азоб бераман, акс ҳолда бу майдонда қолиш осонмас. Ҳеч ким мени бошимни силамайди. Ўзни севиш керак эмас, кўзгуга қараб: "Оҳ, нақадар гўзалман", деб ўтиравериш бўлмайди. "Нақадар тасқараман, ҳеч нарса қўлимдан келмайди", дейиш керак. Мана шу гапни ўзига айта олган инсонгина ўзида гўзаллик ярата олади. Айбдорларни излашдан фойда йўқ. Ҳаёт – шафқатсиз.

- Бизнинг ўқувчиларимиз ва ўз мухлисларингизга тилакларингиз?

- Барчага иқбол тилайман, сизларни севаман, муҳаббатим ижодим сингари ҳамиша Сиз билан бирга!

Янгиликлар лентаси
0