ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова 13 ноябрда Москвадаги Крокус Сити Холлда катта концерт беради.
Хонанда Men seni sevaman номли юбилей дастурини тақдим этади. Концертда тўққиз тилда қўшиқлар ижро этилади.
Усмонова янги ("Қизғалдоғим", "Бинафша", "Эй азиз инсон") ҳамда барчага севимли бўлиб қолган ("Яло демасманей", "Санамгинам", "Мен сен билан қироличаман", "Настарин") қўшиқларини куйлайди.
Юлдуз Усмонова концертига кўплаб таниқли артистлар таклиф буюриши кутилмоқда.