ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 2016 йил 9 ойи давомида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия бўйича 14та ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Ўзбекнаво" матбуот-хизмати.
Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу вақт давомида 2074 нафар санъаткорга лицензия берилган.
Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олмоқчи бўлган 50 нафар санъаткорга рад жавоби берилган.
Концерт ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик рухсатнома бериш бўйича эса 29 эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтган, 554 кишига бир марталик рухсатнома берилган, 11 аризачининг аризаси рад этилган.