Нилуфар Усмонова бешинчи фарзандини кутмоқда

© Youtube / YouTubeПевица Нилуфар Усманова
Певица Нилуфар Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонанданинг бир ёшга тўлган Саъдия исмли қизи ҳамда Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли уч нафар ўғли бор

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбек эстрадаси намояндаси Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар бешинчи бор она бўлишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Хонанданинг ҳомиладорлиги ҳақида гап-сўзлар бир неча ойдан бери бўлаётган, аммо Нилуфар уларга изоҳ бермаётганди. Ниҳоят у Instagramдаги саҳифасида ўз туғилган кунида олинган суратларни жойлаштирганидан сўнг хонанданинг ҳомиладор эканлиги маълум бўлди.

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova) 14 Апр 2018 в 2:41 PDT

Нилуфар туғилган кунини 6 апрел куни Тошкентдаги ресторанлардан бирида оила аъзолари ва дўстлари билан нишонлади.

Хонанданинг бир ёшга тўлган Саъдия исмли қизи ҳамда Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли уч нафар ўғли бор.

Янгиликлар лентаси
0