"Ўзбекконцерт" кечирилган хонандалар ҳақида: улар халқга астойдил хизмат қилишга сўз берди

© УзбекконцертШахло Ахмедова
Шахло Ахмедова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекконцерт баёнотига кўра, илгари ҳам айрим сабабларга кўра, таъқиққа учраган хонандаларга давлат раҳбарининг ғамхўрлиги, бағрикенглиги, кечиримлилиги боис яна эркин ижодга қайтишга имкон берилган эди

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Вақтинча лицензиядан маҳрум бўлган хонандалар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқга астойдил хизмат қилиш ваъдасини берганликлари туфайли, уларга яна ижодга қайтишга имкон берилди, дея баёнот эълон қилган "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси.

Мухлис Шерали Жўраев қўшиғини тингламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ҳофиз Шерали Жўраев катта саҳнага қайтяпти

Муассаса, шунингдек, илгари айрим сабабларга кўра, таъқиққа учраган хонандаларга ҳам давлат раҳбарининг ғамхўрлиги, бағрикенглиги, кечиримлилиги боис яна эркин ижодий фаолият юритишга имкон берилганини эслатиб ўтган. Лицензиялар қайтарилиши муносабати билан ўтказилган брифингда мана шу ишларнинг яна бир намунаси сифатида, айрим сабабларга кўра, лицензиялари вақтинча тўхтатилган қатор хонандаларга ижодни давом эттиришлари учун имконият яратилгани маълум қилинган.

Ўзбекистон санъаткорлари рўйхати 70%га янгиланди >>>

Аввал хабар берганимиздек, булар хонанда Абдулла Қурбонов, Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова ҳамда қизиқчи Ҳалима Ибрагимовалардир.

"Ўзбекистон президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги, кечиримлилиги ҳамда эътибори соҳа ходимларига албатта бемисл куч-ғайрат ва шижоат бахш этади. Бундай эътиборга эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтариш лозим", - дея тушунтириш берган санъаткорларга "Ўзбекконцерт".

"Лик-лик" - халқ артисти: Мирзиёев ижодкорлар билан учрашувда айтган ёрқин жумлалар >>>

Янгиликлар лентаси
0