ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бу ҳақда биринчи бўлиб шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг facebook ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.
Бу хушхабардан сўнг 1993 йилдан бери катта саҳналарда умуман кўриниш бермаган ҳофиз уйида ҳақиқий байрам бошланди, ҳофиз тез орада концерт беришга тайёргарлик кўраётганмиш", деб айтди исми сир тутилишини хоҳлаган манба.
Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш мақсадида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига қўнғироқ қилдик.
"Сиз юқорида санаб ўтган барча санъаткорларнинг, шу жумладан Шерали Жўраев ҳам олдиндан лицензияга эга. "Ўзбекнаво" ҳеч қачон "запрет" қўймайди. Концерт-томоша фаолиятини юритиш учун эса, Вазирлар Маҳкамасининг 354-сон қарори чиққан, шу қарорга асосан ҳар бир концерт ташкилотчиси концерт ташкиллатириш учун бизга ариза билан расман мурожаат қилади. Юқоридаги санъаткорларнинг ҳеч бири шу пайтгача концерт ўтказиш истаги билан бирлашмага мурожаат қилмаган", — деб хабар қилди Спутник нашрига бирлашма вакили.