Ички ишлар органлари қайта ташкил қилинмоқда

© Flickr / Peretz PartenskyУзбекская милиция на границе
Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ислоҳотлар бугунги кунда юзага келаётган терроризм, диний экстремизм, одам савдоси ва ёшлар орасида ёт ғоялар тарқалиши каби хавфларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ички ишлар фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Кеча 10 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" янги қарори эълон қилинди.

Махсус бўлинма ҳаракатлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ташкил этилади
Қарорнинг асосий мақсади – жамиятда тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш ва бугунги кунда юзага келаётган терроризм, диний экстремизм, одам савдоси ва ёшлар орасида ёт ғоялар тарқалишининг каби хавфларни ўз вақтида  бартараф этиш ҳамда Ички ишлар фаолияти самарадорлигини тубдан оширишдир.

Мавжуд бўлган камчиликлар

Даставвал Қарорда Ички ишлар органлари фаолиятида охирги йилларда тўпланиб қолган кўплаб муаммолар санаб ўтилган, хусусан:

ИИВнинг ўрта ва қуйи бўғиндаги бўлинмалар орасида асосий вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмагани, марказий ва ўрта бўғиннинг баъзи хизматларида, керагидан ҳам ортиқча штат бирликлари сақланиб турган бир пайтда, қуйи бўлинмалар зиммасига ҳаддан зиёд хизмат вазифалари юкланиши;

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
ИИБ мансабдор шахслари, профилактика инспекторлари аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилмаган, фуқаролар билан муомала маданияти пастлиги;

жисмоний ва юридик шахслармурожаатлари юзаки кўриб чиқилиб, расмиятчилик учунгина жавоб берилаётгани фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига шикоят билан мурожаат этишга мажбур қилмоқда;

ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишга, ёшлар жиноий фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний экстремизмга жалб этилишининг олдини олишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, ички ишлар органларининг тарбиявий ўрни сезилмаяпти;

ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермайди, порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди;

энг янги ахборот-коммуникатсия технологияларини тизимга жорий этиш, ички ишлар органларини замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда.

Ушбу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда, Қарорда ривожланишининг энг муҳим йўналишлари белгиланган:

1. Халқ манфаатларига хизмат қилувчи профессионал тузилма. Ички Ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш;

2. Ҳар бир бўлинма вазифасини аниқ белгилаб олиш. Ички ишлар органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функсияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини мақбуллаштириш, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш;

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Милиция ходимларининг ўзи қонунни бузиб турса, оддий одамлар қаерга борсин?

3. Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш. Халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни таъминлаш;

4. Мурожаатларга жавоб бериш. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни ишга солиш;

5. Аҳоли ва парламент олдида ҳисобот. Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш;

6. Ҳуқуқбузарлик профилактикаси. Аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олинишини таъминлаш;

Ўзбекистон ИИВ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Барча таълим муассасаларига милиция ходимлари бириктирилади

7. Ёшлар тарбияси. Вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш;

8. Малака ошириш. Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда янада такомиллаштириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

9. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш. Ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг фаолияти янада самарали бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш;

10. Моддий-техник ва ходимлар яшаш шароитини яхшилаш. Ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш. 

Ҳисобот ва танқид

Юқорида белгиланган йўналишлар ва чоралар амалга оширилаётгани ҳақида Ички Ишларнинг Республика, вилоят ва туман раҳбарияти Халқ депутатлари Кенгашлари ва Парламент олдида доимий ҳисобот бериб боради  ва уларнинг ҳисоботи танқидий нуқтаи назардан қабул қилинади. 2017-йил 1-октябрдан қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

Ўзбек милиционери - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қонунни бузган милиция ходимларини қаттиқ жазолашга ваъда берди
Олий Мажлиси Сенати томонидан бир йилда икки марта ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилади.

Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитилаётганда улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва ишлар натижаси танқидий муҳокама қилиниши, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилиши, шунингдек эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилиниши белгилаб қўйилсин. 

Ташкилий ўзгаришлар

Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида – Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси;

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирининг интернет-қабулхонаси очилди

Эксперт-криминалистика маркази ва Эксперт-портлатиш техникаси маркази негизида – Эксперт-криминалистика бош маркази;

Молия-иқтисодиёт бошқармаси, Моддий-техника таъминоти бошқармаси, Хўжалик бошқармаси, Капитал қурилиш бошқармаси негизида – Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси;

Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўлими негизида – Халқаро ҳамкорлик бошқармаси. 

Бошқарма ва департаментлардаги ўзгаришлар

Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига;

Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Кадрлар бош бошқармасига;

Ўзбек милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Ташкилий-инспекторлик бошқармаси Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига;

Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Мигратсия ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига;

Шахсий таркиб бўйича махсус инспексия Ўз хавфсизлиги бошқармасига;

Котибият Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасига;

Алоқа бўлими Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармасига;

Транспортдаги ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига, тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига;

Ўзбекистон милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон милициясининг вазифа ва ваколатлари

Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти Ҳарбий-техника институтига;

Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Ёнғин хавфсизлиги институтига;

Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларига ўзгартирилсин.

Ёшлар масалалари бўйича ўринбосар лавозими жорий этилади

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи лавозими жорий этилсин ва у профилактика инспекторлари ишини, авваламбор, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлиши белгилансин.

Янгиликлар лентаси
0