Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди

© Ilya VarlamovИИБ ходими
ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кечқурун соат 22:00дан бошлаб вояга етмаганларнинг тунги кўнгилочар масканлар, интернет-кафеларда ота-­онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз бўлиш­ларига йўл қўймаслик, бу тартибга риоя этмаганлар учун тегишли чора кўрилиши ҳақидаги суҳбатлар Орзу, Университет, Мискин, Тараққиёт ва Чимбой маҳаллаларида бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликларга бағишланган видеоселекторда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилишни таклиф этган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: маҳалла раиси ким нима билан машғул - ҳаммасини билиши лозим
Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот бериши айтилган эди.

Бу таклиф республика ички ишлар органлари тизимида амалга татбиқ этилиб, қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Эрталаб Тошкентнинг Олмазор тумани ИИБга республика ИИВ ППХ ва ЖТСББ бошлиғи, полковник Қ. Накибов, Олмазор тумани ҳокими Б. Ғоибназаров, туман прокурори С. Мухторов ва туман бош имом-хатиби С. Абдурашидов етиб келди.

Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Р. Султонхўжаев шахсий таркиб билан ўтказилган тақсимотда профилактика куни ҳақида қисқача тушунтириш бериб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида тўхталди. Кейин белгиланган режа асосида гуруҳлар ҳудудларга йўл олди.

Гуруҳлар жойларда белгиланган тадбирларни ўтказдилар. Тумандаги Иброҳим ота ва Истиқбол маҳаллаларида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди. Жиноят-қидирув, тергов хизмати ходимлари жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан гапириб, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида фуқароларга тушунча бердилар.

Сайёр суд муҳокамаси Қорасарой ва Қўштут маҳаллаларида ташкил этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг қилмишлари маҳалла аҳлининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Арзимаган баҳона билан жанжаллашиб, бир-бирини ҳақоратлаш, уришгача борган фуқароларга туман бош имом-хатиби насиҳат қилди. Бир-бирини ҳақоратлаш, муштлашиш инсонда меҳр аталмиш хислатнинг йўқолишига, оқибатда бағритошликка этаклаб, тубанликка олиб боришини тушунтирди.

Гузарбоши ва Эски шаҳар маҳаллаларида эса қўриқлаш хизмати ходимлари хонадонларни техник қўриқлаш пунктига улаш ҳамда объектларга видеокузатув мосламаларини ўрнатишнинг афзалликлари ҳақида гапириб, техник мосламаларни намойиш этишди.

Мактаблардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати болалар хавфсизлигини таъминлашга шай, бироқ...
Тумандаги тиббиёт ва банк касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида "Давомат" тадбирининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар, шунингдек, соғлиққа зарар етказишга мўлжалланган хавфли буюмлар сақлаган вояга етмаганларнинг ота-оналари фарзандларининг қилмиши учун жавоб берди.

Университет ва Пахта маҳаллаларида фуқароларга йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиши сабаблари ҳақида шаҳар кўчаларида олинган видеолавҳалар намойиш этилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг аянчли оқибатлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Кечқурун соат 22:00дан бошлаб вояга етмаганларнинг тунги кўнгилочар масканлар, интернет-кафеларда ота-­онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз бўлиш­ларига йўл қўймаслик, бу тартибга риоя этмаганлар учун тегишли чора кўрилиши ҳақидаги суҳбатлар Орзу, Университет, Мискин, Тараққиёт ва Чимбой маҳаллаларида бўлиб ўтди. Шу куни тунда ходимлар томонидан рейд ўтказилди.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этишни фуқароларга тушунтириш, ёлланма меҳнат билан шугъулланаётган шахс­ларни Тошкент шаҳрида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича қонуний чоралар кўриш масаласига бағишланган тадбир ёшлик, Чаманбоғ, Бешқўрғон, Шон-шуҳрат маҳаллаларида ташкил этилди.

Ҳибсга олиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек қизларини фоҳишаликка сотмоқчи бўлган Савченко аэропортда қўлга олинди
Олтинсой, Қичқириқ, Ислом ота, Тараққиёт маҳаллаларида эса фоҳишалик билан шуғулланадиган, ичкиликка ружу қўяётган, гиёҳвандликка мубтало бўлган ва ички ишлар органларида профилактик рўйхатда турадиган шахсларни тиббиёт муассасаларида кўрикдан ўтказиш, уларнинг турмуш тарзи ҳамда хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириш бўйича профилактик тадбирлар ҳам ўтказилди.

Профилактика куни муносабати билан Тошкентнинг Яккасарой тумани ҳудудида ҳам кенг миқёсли тадбирлар ўтказилди. Жами тўққиз йўналишда ўтказилган мазкур тадбирларда туман ИИБ ходимлари билан бирга туман ҳокимлиги, прокуратура, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Туман ҳудудидаги 89-умумтаълим мактаби, Енгил саноат касб-ҳунар коллежи ва бошқа таълим муассасаларида ўтказилган "Давомат" тадбирида ўқувчиларнинг дарс­ларга қатнашиши кўздан кечирилди. Таассуфки, барча таълим муассасаларида ҳам ишлар қониқарли аҳволда, деб бўлмайди. Баъзи синфларда ўқувчиларнинг дарсларга сабабсиз келмаслиги, кийиниш маданиятига амал қилмаслик, машгъулот пайтида уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳолатларининг учрагани назоратни янада кучайтириш лозимлигини англатади.

— Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад қайсидир ўқувчини синфдошлари олдида изза қилиш ёки масъ­улиятсизликка йўл қўйган ўқитувчини танқид қилиш эмас, аксинча, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдир, — дейди туман ИИБ ҲООБ бошлиғи, подполковник Ш. Матанов. — Негаки, фарзандларимиз – бизнинг келажагимиз. Шунинг учун ҳам улар асло назоратдан четда қолиб, ёмон йўлга кирмасин.

144-умумтаълим мактабида ташкил қилинган йиғилиш яқин вақт оралиғида туман ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланди. Мерос ва Муқимий номидаги маҳаллалар аҳли қатнашган тадбирда яқинда маҳалла ҳудудида рўй берган қўшмачилик, ўғрилик, фирибгарлик каби жиноятларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида сўз юритилди. Бу каби жиноятлар содир этилмаслиги учун ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги, ҳар ким "ўз уйингни, ўз маҳаллангни ўзинг асра" қоидасига амал қилиб яшаши кераклиги уқтирилди. Ўз навбатида, маҳалла аҳли ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида мурожаат қилишди, таклифлар беришди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: чет элга иш қидириб кетган фуқароларни қайтариш ишлари талаб даражасида эмас
Жиноятлар муҳокамаси туманнинг Бош­лиқ ва Армуғон маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди. Туман ҳокими С. Маҳметов, туман прокурори вазифасини бажарувчи И. Айдусов, ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Ф. Ҳайдаров жиноятларнинг юзага келиш сабаблари, омиллари ҳақида кенг тушунча бериш баробарида, аҳолининг кўплаб саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, профилактика куни муносабати билан шу куни туманнинг Тепа ва Юнус Ражабий номидаги маҳаллаларида сайёр суд муҳокамаси ўтказилди. Йўл-пат­рул хизмати ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги профилактикаси бўйича ҳудудларда рейдлар ўтказилиб, 70 та қоидабузарлик аниқланди, қатор салбий ҳолатларнинг олди олинди. Транспорт воситаларини таъмирлаш устахоналарида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ёнғин хавфсизлиги, паспорт-виза тартиботини таъминлаш, интернет-кафе ва тунги клублар фаолиятини тартибга солиш юзасидан маҳаллаларда ўтказилган профилактик тадбирларда ҳам кўплаб камчилик­лар қайд этилди, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди, дейилади Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати ахборотида.

Янгиликлар лентаси
0