Мирзиёев: чет элга иш қидириб кетган фуқароларни қайтариш ишлари талаб даражасида эмас

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари фаолияти юзасидан видеоселектор бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш ишлари талаб даражасида эмаслигини айтди, деб хабар қилган "Даракчи" нашри.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
Нашр хабарига кўра, Мирзиёев бу гапларни ички ишлар органлари фаолияти юзасидан ўтказилган видеоселектор давомида айтган.

Президент видеоселектор давомида тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларга алоҳида тўхталар экан, хориждаги фуқароларимизнинг аксарияти ишлаш мақсадида юртимиздан кетган, лекин уларнинг айримлари турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги ташвишли ҳолат эканлигини қайд этди.

"Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш, маҳалла раислари, маънавият-маърифат марказлари, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида диний экстремизмнинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш борасидаги ишлар замон талаби даражасида эмас", деган Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0