Ўзбек қизларини фоҳишаликка сотмоқчи бўлган Савченко аэропортда қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишҲибсга олиш жараёни
Ҳибсга олиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандга меҳмон бўлиб келган россиялик Савченко мўмайгина даромадли савдо марказларига ишга қўйиш имкони борлигини айтиб, ёлғон ваъдалар билан қизларни ўзига оғдира бошлаган. Бу таклиф 3 нафар қизга маъқул келган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik.  Россия Федерациясининг Р.Савченко исмли фуқароси Самарқандлик қизларни фоҳишаликка сотмоқчи бўлган, деб хабар қилган "Зарафшон" нашри.

Нолегал мигрантларни аниқлаш учун Россия ФХХ хизмати рейд уюштирди - Sputnik Ўзбекистон
Уни занжирбанд этишганди: қулликка сотилган одамлар сўзлайди
Хабарда айтилишича, қариндошиникига меҳмонга келган Савченко Ўзбекистондан ноқонуний йўллар билан қизларни олиб чиқиш ва келгусида улардан фоҳиша сифатида фойдаланиш каби жирканч режа тузади. Самарқандлик З.Баҳодирова мўмай пул эвазига қизларни ёллашда унга ёрдам беришга рози бўлади.

Россиянинг Рязан вилоятида юқори ҳақ тўланувчи официантлик, сотувчи-консультантлик ишлари борлигини айтган Савченко ёлғон ваъдалар билан қизларни ўзига оғдира бошлайди. Бу таклифга уч нафар ёш қиз хайрихоҳлик кўрсатади.

"Меҳмон" транспорт харажатларини ўз зиммасига  олади ва қизларга улар келажакда бу пулларни ишлаб қайтаришларини айтади.

Нашрда ёзилишича, Самарқанд ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тезкор тадбири туфайли бу жиноят тезда фош этилган. Самарқанд халқаро аэропортида қизларни Россияга жўнатаётган  Р.Савченко қўлга олинган. Мазкур жиноятда шерик бўлган З.Баҳодирова ҳам ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ушбу кимсаларга нисбатан ҳукм ўқилган ва тегишли жазо тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0