Мирзиёев: маҳалла раиси ким нима билан машғул - ҳаммасини билиши лозим

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маҳалла институнинг вазифа ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимидаги ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қашқадарё вилоятига уюштирган сафари давомида Қарши шаҳридаги Гулшан маҳалласида фуқаролар йиғини ходимлари ва профилактика инспектори биргаликда ишлаши учун яратилаётган шароитлар билан танишди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўҳў: Янги "Маҳалла" вазирлиги ва Мирзиёевнинг интернетни "портлатган" фармони
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти феврал ойи бошида маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Яъни Мирзиёев ташаббуси билан маҳалла институнинг вазифа ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимидаги ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қарши шаҳрида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, улар учун замонавий шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилган.

Маҳалла идорасининг замонавий биносида барча шароит яратилган. Маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилиб, компьютер, мебел, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Профилактика инспектори хонаси маҳалла ҳудудидаги жамоат объектларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари орқали ҳудудни назорат қилиб туриш имкониятини берувчи монитор билан жиҳозланган.

"Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак. Бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим топадиган жой бўлиши керак. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳудуддаги ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардор бўлиши, ким нима билан машғул – ҳаммасини билиши лозим. Ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад маҳаллани кечаю кундуз одамларнинг аҳволидан бохабар бўладиган масканга айлантиришдир", — деди Мирзиёев.

Қарши шаҳридаги барча милиция таянч пунктларини бир-бири билан боғловчи оптик толали тизим барпо этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди
"Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнида профилактика инспектори оиласи билан яшаши учун турар-жой барпо этилган. Давлатимиз раҳбари ушбу хонадонда яратилган шароитлар билан танишди.

"Бундай уйлар профилактика нозирларининг кечаю кундуз ўз ҳудудида бўлиб, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча профилактика инспекторларига мана шундай уйлар қуриб бериш зарур. Бу ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади", — деб таъкидлади президент.

Янгиликлар лентаси
0