ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9-феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимлари фаолиятини танқид қилиш билан бирга яна бир ташвишли ҳолат хорижга кетган Ўзбекистон фуқаролари масаласига ҳам эътибор қаратди.
Ўзбекистон президенти ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.
Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.