Ички ишлар вазирининг интернет-қабулхонаси очилди

© Jeshu JohnКомпьютерда ишлаш
Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Виртуал қабулхонага вазирлик сайти орқали электрон хат ёрдамида мурожаат қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Адҳам Ахмедбоев виртуал қабулхона очди, деб хабар қилмоқда, ИИВнинг матбуот хизмати.

Вазирга мурожаат қилиш учун муассаса сайти орқали электрон хат юборилса бўлди. Сайтда шунингдек мурожаат бажарилиш ҳолатини текшириб кўриш ҳам мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қабулхонасига келган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилинди

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мансабдор шахслар халққа яқинроқ бўлиши, халқнинг дардига қулоқ тутиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда “Давлат хизмати тўғрисида” қонун ишлаб чиқарилмоқда. Янги қонунга кўра, ўз вазифасига лаёқатли бўлмаган амалдорлар маъмурий ва жиноий жазога тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сентябрда очган интернет қабулхонасига икки ой двомида 200 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган эди. Қабулхона шунингдек кунига 10 мингдан ортиқ телефон мурожаатлари қабул қилмоқда.

Шундан кейин, кўплаб мансабдор шахслар ўз интернет интернет қабулхоналарини оча бошлашди. Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камилов, молия вазири Рустам Азимов, Хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш қўмитаси раиси Даврон Хидоятов, Марказий банк раиси Файзулла Муллажанов, ТошДУ ва ТАТУ ректори Тулкин Тешабоевлар шулар жумласидан.

Янгиликлар лентаси
0