Мирзиёев қабулхонасига келган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилинди

© SputnikШавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолиси Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига хат, интерфаол усул ва ишонч телефонлари орқали бемалол ўзлари дуч келган муаммо ва масалалар бўйича мурожаат қилиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фуқароларнинг шикоят ва аризаларини қабул қилишда давом этмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилинган.

"Витуал қабулхонага орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишловчи махсус бўлим ташкил қилингани рост. Келиб тушаётган мурожаатларнинг тез ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида улар фақат вазирликнинг марказий аппарати томонидан кўриб чиқилиши йўлга қўйилган", — деб таъкидлади ИИВ матбуот-хизмати вакили Спутник мухбирига.

Хабарларга мувофиқ, ИИВнинг барча марказий соҳавий хизматларига виртуал қабулхона орқали келиб тушган ҳар қандай мурожаат бўйича шахсан биринчи раҳбарнинг масъуллиги белгиланган. Соҳавий раҳбарга ариза бўйича тўлиқ ва сифатли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш вазифалари юклатилган.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевга асосан банклар устидан шикоят қилишмоқда
Шу вақтга қадар, Виртуал қабулхона орқали Ички ишлар вазирлигига жами 3,5 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 24 сентябр куни ташкил этилган бўлиб, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади), хат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0