Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

© СтрингерЎзбек милицияси
Ўзбек милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилнинг 16 сентябрида Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар органлари ҳақида"ги қонунга имзо чеккан эди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ички ишлар ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни

Жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ички ишлар ходимлари "Меҳнат шуҳрати", II даражали "Шон-шараф", "Дўстлик", "Мардлик" орденлари, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун", "Шуҳрат" медаллари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 16 сентябрида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Ички ишлар органлари ҳақида"ги қонунга имзо чеккан эди.

Янгиликлар лентаси
0