2016 йилнинг 12 - 16 июлида Тошкентда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов топшириғи билан ташкил қилинган янги савдо майдончаси чет эллик харидорларга Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри боғланиш имконини беради. Келажакда ярмарка доимий равишда Тошкентда октябрь ойида бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита маълумотига кўра ярмаркада 300га яқин агрокорхоналар ва 40 дан ортиқ мамлакатдан логистика компаниялари қатнашмоқда.

Мақола
Даврда
яна 20 та материал