ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон йил бошидан бери чет эллик ташкилотлар билан 176та узоқ ва қисқа муддатли шартномалар тузди. Шартномаларга кўра, Ўзбекистон республикада етиштирилган мева сабзавоотлардан 1,27 млн тоннаси экспорт қилинади, уларнинг умумий қиймати 1,37 миллиард долларни ташкил қилади, "Ўзбекозиқовқатхолдинге" хабарига асосан.
“Ички ва ташқи мажбуриятларини бажариш учун давлат фермерлар билан 1,56 млн тонна сабзавот, полиз ва узум маҳсулотлари еткизиб бериш ҳақида шартнома тузди. Ушбу маҳсулотлардан 906 минг тоннаси "Ўзбекозиқовқатхолдинг", ва 495 минг тоннаси — "Ўзагроэкспорт" томонидан буюртма берилган, деди манбаа.
Ўзбекистон маҳсулотининг асосий харидорлари – Россия, Жанубий Корея ва Европа мамлакатлари. Гилос, олма, шафтоли, полиз маҳсулотлари ва цитрус мевалар — талаб энг кучли бўлган маҳсулотлардир.
Суҳбатдошнинг сўзларига қарганда Ўзбекистон яқин йиллар ичида қайта ишланган ва янги узилган маҳсулотлар экспортини 2,7 бараварга оширмоқчи. Ундан ташқари консерва, сок ва концентратлар экспортини – 2,5 бараварга оширмоқчи. Ушбу мақсадларга чет элга маҳсулот еткизиб бериш тизимини такомиллаштириш орқали эришишга қарор қилинган.
2016 апрелида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси ташкил қилди. Ушбу компания ихтиёрига республикадаги асосий улгуржи савдо база ва омборхоналари, совутиш хоналари ва савдо уйлари топширилди.
Ўзбекистон ҳукумати мева-сабзавот экспортига тўсқинлик қилаётган баъзи қонунларни ҳам бекор қилди. 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб республикада жисмоний ва юридик шахсларга автомобил транспортида чет элга мева ва сабзавот экспорт қилишга рухсат берилади. Фақат экспорт қилувчи халқаро юк ташиш лицензиясига эга бўлиши керак.