Ўзбекистон беш йил давомида мева-сабзавот етиштиришни икки бараварга оширади

© Sputnik / Хулкар ИбрагимоваБую Ипак Йўлида Туризм
Бую Ипак Йўлида Туризм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ҳар йили 16 млн тонна мева-сабзавот ишлаб чиқармоқда. Республика беш йил ичида маҳсулот ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирган.

 

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилнинг охиригача ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот 32 млн тоннага еткизмоқчи. Бу ҳақда айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида бош вазир Шавкат Мирзиёев хабар берди, Sputnik Узбекистан мухбири маълумотига асосан.

Унинг сўзларига қараганда, мамалкат қишлоқ хўжалиги сектори ҳар йили 16 млн тонна мева-сабзавот ишлаб чиқарада ва беш йилдан кейин маҳсулот ҳажми камида икки баравар ўсиши керак.

“Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритиб, ички ва ташқи бозорни сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминламоқда. Уларни ривожлантириш давом эттирилади, чунки банклар уларга 5 % дам кам бўлган ставкада имтиёзли кредитлар беришда давом этмоқда”, — деди  Мирзиёев.   

Ундан ташқари, бош вазир фикрига кўра, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга замонавий совутгчларга эга бўлган омборлар яратиш ҳам таъсир қилади. Бугунги кунда мамалкатда умумий қуввати 800 минг тонна бўлган мева-сабзавот сақлаш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Йил охиригача яна умумий қуввати 100минг тоннадан зиёд бўлган, 197та совутиш камералари ишга туширилади.

2015 йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 % га ўсиб – 12,6 млн тонна ни ташкил қилди. Полиз маҳсулотлари ҳажми эса 1,8 млн тоннага (+5,9%), узум – 1,56 млн тоннага (+11,4%) га ўсди.

 

Янгиликлар лентаси
0