ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистондан мева-сабзавотларни экспорт қилишда воситачилардан қутилиш керак, деди Республика бош вазири Шавкат Мирзиёев, Тошкентда 12-16 июн кунлари бўлиб ўтаётган Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркасида.
“Бизнинг, ярмарка ўтказишдан мақсадларимиздан бири, бу – воситачилар занжиридан қутилиш. Бу бизга Россия, МДҲ мамлакатлари ва Европа бозорларига маҳсулот ҳажмини ошириш ва еткизиб бериш жараёнига ойдинлик киритиш имконини беради”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг сўзларига қараганда, маҳсулот еткизиб беришга беш йил ва ундан узоқ муддатли шартномалар тузилганда, Ўзбекистон томони маҳсулот сифатига кафолат беради. Бош вазир ушбу йилнинг апрел ойида республикада, 3 млн тоннва мева-сабзавот еткизиб бериш қувватига эга бўлган, “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси ташкил қилинганини эслатиб ўтди.
“Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришда мева ва сабзавот савдоси ҳажмини оширишда еткизиб бериш жараёнига ойдинлик киритиш муҳим омил бўлиб қолмоқда”, — деди ярмарка очилишида Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин.
Левин Ўзбекистон ва Россия президентларининг апрелдаги учрашуви натижаларига кўра, Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўзбекистондан мева-сабзавот импорти ҳажмини оширишга топшириқ берилганини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов буйруғига асосан ташкил қилинган янги савдо майдончаси чет эллик харидорларга Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри боғланиш имконини беради. Келажакда ярмарка доимий равишда Тошкентда октябрь ойида бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита маълумотига кўра ярмаркада 300га яқин агрокорхоналар ва 40 дан ортиқ мамлакатдан логистика компаниялари қатнашмоқда.