Ўзбекистон ўз мева-сабзавотларини ягона бренд остида экспорт қилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМевалар растаси
Мевалар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунинг натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати бир хил юқори стандартга келтирилади ва улар чет элларда осон таниладиган бўлади.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда экспорт қилинадиган мева-сабзавотлар учун ягона бренд  товар белгиси ишлаб чиқариш режаси бор, деди Sputnik мухбирига "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси вакили.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  маҳсулотларнинг сифати ягона юқори стандартга келтирилади ва улар чет элларда осон таниладиган бўлади.

“Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларига юқори сертификация талабалари қўйилиши сир эмас. Шунинг учун май ойидан бошлаб биз ўзбек фермер хўжаликларида ва бошқа қишлоқ хўжалик короналарида ISO 22000 сертификатини кирита бошладик. Энди мутахассислар маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, кўчат экишдан то унинг мевасини қайта ишлашгача бўлган, бутун жараёнини назорат қилиш имконига эга бўлишди”, — деди компания вакили.  

Натижада экологик тоза маҳсулот етиштирилади ва унинг учун алоҳида товар белгиси ишлаб чиқарилади. Белги ушбу маҳсулот халқаро тан олин олинган сифат сертификатига эга эканлигини тасдиқлайди.

Экспорт ҳажмини оширишнинг яна бир йўналиши бу маҳсулотнинг ташқи кўринишини яхшилашдир. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар буни уддасидан чиқиша олмаяпти. Мисол учун, ўзбек мева ва сабзавотлари чет элга полиэтилен пакетларда, ёғоч ёки картон қутиларда еткизиб берилади. Бу эса кўп харидорларни қониқтирмайди.

“Биз бугунги кунда европалик ишлаб чиқарувчилар билан энг янги қадоқлаш технологияларини ўрганиш учун изчил музокалар олиб ормоқдамиз. Шу билан бир вақтда маҳсулот истеъмолчилари ва йирик гипермаркетларнинг талаблари ҳам ўрганилмоқда”, — деди мутахассис.

Мева-сабзавот бозори - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2016 йилда 1,2 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилади

Мисол учун, Жанубий Корея ўзбек гилосини катта ҳажмларда сотиб олишга таёр, лекин бунга асосий тўсиқ – Корея томонинг упаковкага бўлган талаби. Кореяликлар катта ёғоч ящиклар ўрнига чиройли безатилган ранг-баранг ящиклар ва истеъмол ыилишга таёр донидан тозаланган маҳсулот талаб қилишмоқда.

Шу сабадан бугунги кунда Ўзбекистон Европадан керакли технологик ускуналар олиб келиш масаласини ҳал қилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0