Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Қатар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашишни янада жадаллаштириштиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.
Ўзбекистон делегациясининг Катарга ташрифи доирасида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг Қатар бош прокурори Исса бин Саад Ал Жафали Ал Нуаими билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
“Учрашувнинг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қатар Давлати Бош прокуратураси ўртасида Англашув Меморандумининг имзоланиш маросими бўлди”, — дейилади хабарда.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Томонлар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш, шу жумладан, идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Шунингдек, учрашувда Қатар томони прокуратура органлари фаолиятига, ҳусусан коррупцияга қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ўз тажрибаси билан улашди.
Маълумот учун, ўтган йили Тошкентда ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофоти” билан тантанали тақдирлаш маросими доирасида Ўзбекистон президенти томонидан белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қатар давлатида бўлиб турибди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов ҳамда Қатар давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази, Давлат аудит бюроси, Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Миср билан ҳамкорликда аҳолини коррупцияга қарши ўқитади
Ўзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан келишувларга эришди
Ўзбекистон коррупцияни олдини олишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон Қатар билан коррупцияга қарши курашишда тажриба алмашишга келишиб олди
Ўзбекистон 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқади