Ўзбекистон Миср билан ҳамкорликда аҳолини коррупцияга қарши ўқитади

© Агентство по противодействию коррупцииКоррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идораси ўртасида меморандум имзоланди.
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ва  Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идораси ўртасида меморандум имзоланди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Oбуна бўлиш
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идораси ўртасида меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон Миср билан ҳамкорликда аҳолини коррупцияга қарши ўқитади. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идорасига ташриф буюрди.
Учрашувда икки давлатда коррупсияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди, ташкилотлар миқёсида доимий тажриба алмашиш механизмларини кўриб чиқиш ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар ўртасида идоралараро меморандум имзоланди.
© Агентство по противодействию коррупцииКоррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идораси ўртасида меморандум имзоланди.
Агентство по противодействию коррупции налаживает сотрудничество с Египтом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2023
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ва Миср Араб Республикаси Маъмурий назорат идораси ўртасида меморандум имзоланди.
“Мазкур меморандум касбий малака ошириш курсларини ташкил этиш, тажриба алмашиш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумот ва профессионал материаллар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма форумлар, семинар ва тренинглар ўтказиш каби бир қатор муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни назарда тутади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида аҳолини коррупцияга қарши ўқитиш, уларнинг оммавий ахборот воситалари ва ҳалолликни тарғиб қилувчи кампаниялар орқали хабардорлигини ошириш бўйича маълумот алмашиш йўлга қўйилади.
Маълумот учун, Маъмурий назорат идораси (АCА) – бу давлат органлари устидан маъмурий, молиявий назоратни амалга оширувчи Мисрнинг мустақил назорат органи. Ташкилот 1964 йилда ташкил этилган.
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Фуқаролар ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0