Ўзбекистон 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией.
Церемония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқади. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида маълум қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией.
Церемония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023

"Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ортга қайтмас тус олмоқда, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳам ўз олдимизга катта режа ва вазифаларни қўйганмиз. Биз БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва барча халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ушбу масъулиятли, муросасиз курашда бор куч ва салоҳиятимизни сафарбар этишга тайёрмиз", — деди президент.

Биринчидан, 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва масъулиятини оширишни янада таъминлаш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий базаси ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Иккинчидан, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги минтақавий ва глобал ташаббусларни, янги лойиҳалар қўллаб-қувватланади ва уларда фаол иштирок этилади. Бу йўналишда ўтган ойда Тошкент шаҳрида ишга туширилган Коррупцияга қарши конвенциянинг минтақавий платформасидан кенг фойдаланилиши қайд этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией.
Церемония вручения высокой Международной премии в области борьбы с коррупцией. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023

“Шу билан бирга, тажриба алмашиш ва мулоқотни кучайтириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида Коррупция масалалари бўйича ҳудудий тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф этаман”, —деди Мирзиёев.

Учинчидан, хорижий ихтисослаштирилган муассасалар билан яқин ҳамкорликни кучайтириш орқали Коррупцияга қарши курашиш агентлиги салоҳиятини янада оширилади. Энг илғор халқаро тажрибага асосланиб, янги механизмлар, коррупция фактларини “дастлабки ўрганиш” – коррупцияга қарши тергов институти жорий этилади.
Тўртинчидан, болаликдан “ҳалоллик вакцинасини” сингдирадиган янги авлодни шакллантириш устувор вазифадир. Ўзбекистон мамлакатда БМТнинг коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг коррупцияга қарши фаоллигини ошириш бўйича Глобал ресурс дастурининг кенг жорий этилишидан манфаатдор.
Бешинчидан, коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнда айниқса, етакчилик қилаётган оммавий ахборот воситаларининг роли юксак қадрланади.

“Журналистлар кучидан самарали фойдаланиш ва коррупцияга қарши курашда уларнинг таъсирини янада ошириш мақсадида Глобал Медиа Форум ўтказиш ҳақидаги таклифимизни қўллаб-қувватлайсиз, деган умиддаман”, — дея қайд этди Ўзбекистон етакчиси.

Коррупция — бутун инсоният, барча жамиятлар пойдеворига путур етказувчи, иқтисодиётга зарба берувчи, қонун устуворлигини бузувчи ва одамларнинг давлат сиёсатига ишончини кескин камайтирадиган, демократик институтлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи таҳдиддир.

“Бу бизнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш режаларимизни ҳам жиддий равишда бузади. Таҳлилларга кўра, ҳозирда дунёда коррупциянинг зарари қарийб 3 триллион долларни ташкил этади. Бироқ, менимча, бу катта рақам ишларнинг ҳақиқий ҳолатини ва зарарнинг ҳақиқий ҳажмини тўлиқ акс эттирмайди. Энг ёмони, жамиятга етказилган маънавий зарар кўламини ўлчашнинг иложи йўқ”, — дея қўшимча қилди президент.

Қайд этилишича, Ўзбекистон бу долзарб муаммоларнинг оқибатларини чуқур англаган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Коррупцияга қарши курашда тизимли ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши қонун қабул қилинди ва ваколатлар белгиланди. Фаолиятнинг очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш ва ҳукумат масъулиятини оширишга қаратилган профилактик механизмларни кенг жорий этилиб, унга махсус ваколат берилди.
Хусусан, барча давлат идораларида мувофиқликни назорат қилиш ва самарадорликни баҳолаш тизимлари йўлга қўйилган. Давлат харидлари тўлиқ рақамлаштирилди. Ўзбекистон 2021 йилда Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига аъзо бўлди.
Мамлакат Истанбул Ҳаракат дастури, Глобал Операцион Тармоқ, Евроосиё ва Эгмонт гуруҳлари ва бошқа кўплаб платформаларда самарали иштирок этиб, Ғарбий ва Марказий Осиё давлатларида активларни қайта тиклаш тармоғи котибияти вазифаларини бажармоқда.
Тошкентда ҳар йили анъанавий “Коррупцияга қарши кураш” халқаро форуми бўлиб ўтади. Сўнгги йилларда мамлакат "Transparency International" индексида 42 поғонага кўтарилиб, минтақада энг юқори ўринни эгаллади.

“Биз 2030 йилга бориб ушбу рейтингдаги ўрнимизни яна 50 поғонага оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”, — деди Мирзиёев.

Бу йил мамлакат "Open Data Inventory" рейтингида 3-ўринга кўтарилди. Очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўринда.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0