https://sputniknews.uz/20230913/ozbekiston-korruptsiya-suniy-intellekt-38871500.html
Ўзбекистон коррупцияни олдини олишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон коррупцияни олдини олишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БААнинг G42 (Presight) компанияси коррупцияни олдини олишда ҳамкорлик қилади.
2023-09-13T16:19+0500
2023-09-13T16:19+0500
2023-09-13T16:19+0500
жамият
ўзбекистон
баа
коррупция
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27462621_280:0:3921:2048_1920x0_80_0_0_962fe45e225b2c8fa6528e065d65f438.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан коррупцияни олдини олиш жараёнига сунъий интеллектни жорий этишга келишиб олди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БААнинг G42 (Presight) компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Қайд этилишича, хориж компанияси давлат хизматлари, молия ҳамда спорт йўналишларига сунъий интеллект имкониятларини татбиқ этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади.Хусусан, компания томонидан сунъий интеллект алгоритми ёрдамида аффилланганлик, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олишга доир дастурий маҳсулотлар яратилган.Учрашувда Ўзбекистонда шундай платформаларни яратиш ҳамда Агентлик фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Қайд этилишича, агентлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор электрон дастур ва маҳсулотлар ишлаб чиқилган.Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини баҳоловчи e-antikor платформаси, давлат органлари очиқлигини баҳолашга мўлжалланган электрон дастур, фуқаролар томонидан йўлланадиган мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган электрон тизим шулар жумласидандир.Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш имкониятини берувчи платформадан ҳам фойдаланиб келинмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиши маълум қилинганди.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27462621_735:0:3466:2048_1920x0_80_0_0_d944a1948a89753b531eb8e834dffe3f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коррупцияга қарши курашиш агентлиги баа g42 presight компания коррупция унъий интеллект
коррупцияга қарши курашиш агентлиги баа g42 presight компания коррупция унъий интеллект
Ўзбекистон коррупцияни олдини олишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БААнинг G42 (Presight) компанияси коррупцияни олдини олишда ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан коррупцияни олдини олиш жараёнига сунъий интеллектни жорий этишга келишиб олди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
хабар берди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БААнинг G42 (Presight) компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, хориж компанияси давлат хизматлари, молия ҳамда спорт йўналишларига сунъий интеллект имкониятларини татбиқ этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади.
Хусусан, компания томонидан сунъий интеллект алгоритми ёрдамида аффилланганлик, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олишга доир дастурий маҳсулотлар яратилган.
Учрашувда Ўзбекистонда шундай платформаларни яратиш ҳамда Агентлик фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
“Учрашувда Агентлик фаолиятини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олишга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, агентлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор электрон дастур ва маҳсулотлар ишлаб чиқилган.
Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини баҳоловчи e-antikor платформаси, давлат органлари очиқлигини баҳолашга мўлжалланган электрон дастур, фуқаролар томонидан йўлланадиган мурожаатларни қабул қилишга мўлжалланган электрон тизим шулар жумласидандир.
Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш имкониятини берувчи платформадан ҳам фойдаланиб келинмоқда.
"Давлат харидлари, аксилкоррупция дастур ва стратегияларининг амалга оширилиши ҳамда бошқа йўналишларда сунъий интеллектга асосланган электрон платформаларни агентлик фаолиятига жорий этиш режалаштирилмоқда", - дейилган агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиши
маълум қилинганди.