https://sputniknews.uz/20240123/ozbekiston-qatar-prokuratura-anglashuv-memorandum-42158047.html
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қатар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашишни янада жадаллаштириштиради.
2024-01-23T13:00+0500
2024-01-23T13:00+0500
2024-01-23T13:41+0500
сиёсат
қатар
ўзбекистон
бош прокуратура
коррупция
ниғматилла йўлдошев
акмал бурханов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/17/42157411_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_939f2cdf3c645bf464db6f2a74f2bff6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.Ўзбекистон делегациясининг Катарга ташрифи доирасида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг Қатар бош прокурори Исса бин Саад Ал Жафали Ал Нуаими билан учрашуви бўлиб ўтди.Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.Томонлар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш, шу жумладан, идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди.Шунингдек, учрашувда Қатар томони прокуратура органлари фаолиятига, ҳусусан коррупцияга қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ўз тажрибаси билан улашди.Маълумот учун, ўтган йили Тошкентда ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофоти” билан тантанали тақдирлаш маросими доирасида Ўзбекистон президенти томонидан белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қатар давлатида бўлиб турибди.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов ҳамда Қатар давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази, Давлат аудит бюроси, Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.Ўзбекистон Миср билан ҳамкорликда аҳолини коррупцияга қарши ўқитадиЎзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан келишувларга эришдиЎзбекистон коррупцияни олдини олишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчиЎзбекистон Қатар билан коррупцияга қарши курашишда тажриба алмашишга келишиб олди
https://sputniknews.uz/20231219/ozbekiston-2030-yil-korruptsiya-qarshi-kurashish-milliy-strategiya-41635645.html
қатар
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/17/42157411_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_5426213f3f578a621d9161364348b5e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қатар прокуратура англашув меморандуми ниғматилла йўлдошев исса бин саад ал жафали ал нуаими
ўзбекистон қатар прокуратура англашув меморандуми ниғматилла йўлдошев исса бин саад ал жафали ал нуаими
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
13:00 23.01.2024 (янгиланди: 13:41 23.01.2024) Ўзбекистон ва Қатар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашишни янада жадаллаштириштиради.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси
хабар берди. Ўзбекистон делегациясининг Катарга ташрифи доирасида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг Қатар бош прокурори Исса бин Саад Ал Жафали Ал Нуаими билан учрашуви бўлиб ўтди.
“Учрашувнинг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қатар Давлати Бош прокуратураси ўртасида Англашув Меморандумининг имзоланиш маросими бўлди”, — дейилади хабарда.
Учрашув давомида томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Томонлар замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш, шу жумладан, идоралараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Шунингдек, учрашувда Қатар томони прокуратура органлари фаолиятига, ҳусусан коррупцияга қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ўз тажрибаси билан улашди.
Маълумот учун, ўтган йили Тошкентда ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофоти” билан тантанали тақдирлаш маросими доирасида Ўзбекистон президенти томонидан белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қатар давлатида бўлиб турибди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов ҳамда Қатар давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази, Давлат аудит бюроси, Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.