ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Бугун U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи бўлиб ўтади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон Гонконгга қарши майдонга тушади.
Учрашув соат 19:00да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
Марказий секторларга чипталарни стадион кассаларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 6 сенябр куни футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон жамоалари учрашуви Тошкентдаги "ЖАР" стадионида бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси ўйинни катта устунлик билан ўтказди.
3-тур 12 сентябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон Эронга қарши ўйнайди.
2024 йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қараргоҳида ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.