U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи: бугун Ўзбекистон Гонконгга қарши майдонга тушади

© МОҚЎзбекистон Ўмонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, архив сурат
Ўзбекистон Ўмонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон - Гонг Конг учрашуви “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Бугун U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи бўлиб ўтади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон Гонконгга қарши майдонга тушади.
Учрашув соат 19:00да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
Марказий секторларга чипталарни стадион кассаларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 6 сенябр куни футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон жамоалари учрашуви Тошкентдаги "ЖАР" стадионида бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси ўйинни катта устунлик билан ўтказди.
3-тур 12 сентябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон Эронга қарши ўйнайди.
2024 йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қараргоҳида ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси. Архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2023
U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари: Ўзбекистон терма жамоаси қачон ва ким билан ўйнайди
Янгиликлар лентаси
0