Қатарда Осиё U-23 кубоги қачон бўлиб ўтиши эълон қилинди

© Фото: ЎФАФутбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси
Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2023
Oбуна бўлиш
U-23 Осиё кубоги 2024 йилнинг қишида эмас баҳорда ўтказиладиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогининг саналарини эълон қилди. Унга кўра, мусобақа 2024 йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари бўлиб ўтади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Даставвал, турнир 2024 йилнинг январь ойида ўтиши мўлжалланган эди. Бироқ ушбу муддатда катталар ўртасидаги Осиё кубогининг айнан Қатарда ташкил этилиши сабаб кичик ёшдаги футболчиларнинг қитъа биринчилиги кейинроққа қолдирилди.
Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қараргоҳида ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0