U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилади

© Фото: ЎФАФутбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси
Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатларнининг номини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасига кўра ўрин оладиган гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12-сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар: Баҳрайн, Хитой, Индонезия, Иордания, Кувайт, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Тожикистон, Таиланд, Вьетнам ва Ўзбекистон.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.
Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0