U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари: Ўзбекистон терма жамоаси қачон ва ким билан ўйнайди

© Фото: ЎФАФутбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси. Архив сурат.
Футбол бўйича U-23 Ўзбекистон терма жамоаси. Архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2023
Oбуна бўлиш
U-23 Осиё кубогининг саралаш баҳсларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконг, Афғонистон ва Эронга қарши ўйнайди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш баҳслари вақти маълум бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкентда 6-12 сентябрь кунлари футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Унда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг барча ўйинлари соат 19:00 га белгиланди.
Батафсил:
1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (6 сентябрь, 19:00);
2-тур: Гонконг – Ўзбекистон (9 сентябрь, 19:00);
3-тур: Ўзбекистон – Эрон (12 сентябрь, 19:00).

"Ўзбекистон ОТЖ иштирокидаги ҳамма ўйин “ЖАР” стадионида ўтади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қараргоҳида ўтказилади.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0