U23 Осиё кубоги: Ўзбекистон — Афғонистон 8:1

© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Бугун U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларида доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Афғонистонга қарши майдонга тушди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон жамоалари учрашуви Тошкентдаги "ЖАР" стадионида бўлиб ўтди.
© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
U23 Узбекистан - Афганистан
Ўзбекистон жамоаси ўйинни катта устунлик билан ўтказди. Голлар ва уларнинг муаллифлари қуйида:
1.
Жасур Жалолиддинов, 12 дақиқа
2.
Алибек Давронов, 35 дақиқа
3.
Ҳусайн Норчаев, 46 дақиқа
4.
Ҳусайн Норчаев, 51 дақиқа
5.
Жасур Жалолиддинов, 53 дақиқа
6.
Ҳусайн Норчаев, 86 дақиқа
7.
Алишер Одилов, 87 дақиқа
8.
Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 90 дақиқа
Афғонистон жамоаси томонидан урилган ягона голни Мосави исмли ҳужумчи 42 дақиқада киритди.
© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
U23 Узбекистан - Афганистан
U23 Осиё кубоги доирасида Гонконг - Ўзбекистон ўйини 9 сентябрь куни, Ўзбекистон - Эрон ўйини эса 12 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Барча ўйинлар “ЖАР” стадионида ўтади.
© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
U23 Узбекистан - Афганистан
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.
© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
U23 Узбекистан - Афганистан
Маълумот учун, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
© UFAU23 Узбекистан - Афганистан
U23 Узбекистан - Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
U23 Узбекистан - Афганистан
Янгиликлар лентаси
0