Французча глобаллашув: Парижда Макрон ва Мирзиёев нима ҳақида гаплашишади

Махсус медиаметрик тадқиқотлар эксперти Игорь Николайчук Мирзиёевнинг Парижга амалга оширилиши режалаштирилган ташрифи мамлакатнинг халқаро имиджига қандай ютуқлар олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини баён этди.
Sputnik

Ўзбекистон дипломатияси янги сиёсий мавсумини Европа тақдимоти билан очишни режалаштирмоқда. 

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев 2018 йил октябрида Францияга ташриф буюрмоқчи. Бу президент лавозимига киришгандан бери Европага биринчи ташрифи бўлади.

Ўзбекистон ва Франция экстрадиция тўғрисида шартнома тузишни муҳокама қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу тарихий ташрифга фаол ва профессионал тарзда тайёргарлик кўрмоқда.

Бунга мисоллар. “Чорвоқ” эркин туристик зонасининг бош режасини ишлаб чиқадиган Франция компаниялари билан музокаралар ўтказилди. Хусусан, 26 август куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Thales Alenia Space компанияси вице-президенти Эрик Имберт билан учрашув ўтказди.

Республика вакиллари Thales Alenia Space сунъий йўлдошларни йиғиш бўйича саноат объектларига боришди. Томонлар космик тизимлар, шу жумладан турли мақсадларда сунъий йўлдошлари учириш ва бошқариш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистонда технологик базани ташкил қилиш лойиҳаларини ҳамкорликда бажариш бўйича келишувга эришдилар.

Франция компанияси Ўзбекистонда коммунал хизматларни яхшилаш билан шуғулланади

Ундан олдин, 22 августда, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ўз қарори билан Маданият вазирлиги қошида Франция маданият марказини ташкил этишни тасдиқлаганди.

Бундан ташқари, бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдухакимов Парижда Марказий Осиё ишлари бўйича Франция альянси минтақавий директори Микаэл Фуэнте билан учрашди. Унда Ўзбекистон олийгоҳларида француз тили кафераларини ташкил қилиш, махсус мактаблар сонини ва француз тилини ўқитиш соатларини кўпайтириш, шунингдек таълим муассасалари учун ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишни муҳокама қилишди. 

Шунингдек, Францияда Ўзбекистон делегацияси Париж академияси ректори Жил Пеко билан музокара ўтказди. Унда таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида янги битим ва дастурларни имзолашди.

Томонлар Франция университетларидан бирининг филиалини Тошкентда очиш, Ўзбекистонда олийгоҳ ректорларининг биринчи саммитини ўтказиш, шунингдек ўқитувчилар ва талабалар алмашинувига келишиб олдилар.

23 августдаги хабарга кўра, Франциянинг CIFAL компанияси Ўзбекистонга атом энергетикасини ривожлантириш борасида кўмак бермоқчи. Жумладан, ушбу компания ўзининг тинч атом соҳасида мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзининг тажрибасини ва янги изланишларини тақдим этишга тайёр.

Франция компанияси Сирдарёда янги ИЭС қуради

CIFAL қайд этишича, “Ўзатом” агентлигига Ўзбекистонда атом электр станцияси лойиҳаси бўйича Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси билан техник, тижорат ва молиявий музокараларини ўтказишга ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Франция компанияси Ўзбекистон ва Россия томонлари билан келишилган ҳолда лойиҳани молиялаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиши мумкинлигини таъкидлаб, атом станциясини қуриш ва ишга тушириш учун жиҳозларни ташлашга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Кейинги хулосани асослаш учун мен атайлаб “бутун рўйхатни санаб ўтдим”: Мирзиёев Париж сафарига тайёргарлик кўриш ишлари Франция томонига қулай бўлган намунага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Французлар 15 йил давомида “алоҳида контрагентлар” билан фақат иккита – маданият, айниқса франковофия ва хорижий бозорларга ўзининг юқори технологияларини сотиш мавзусини муҳокама қиладилар.

Космик тизимлар ва ядровий энергетика технологиялари соҳасида Франция мутахассислари олдинда, бироқ муҳим ташқи иқтисодий таъсири ҳозирча йўқ. Бу ерда Ўзбекистон танлови хатосиздир.  Ўзбекистон ҳамкорлари Франция фармацевтлари ёнидан ўтиб кетишди. Бу даражадаги ишбилармонлар бутун Марказий Осиё манфаатлари йўлида кўп миқдорда дори ишлаб чиқарувчи заводни қуришга қувонч билан инвестиция киритишарди.  

Бироқ, режалаштирилган ташрифнинг асосий воқеаси, маданият ва иқтисодиёт соҳасида қатор битимларни имзоланишини эмас, балки Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон учрашуви бўлади.

Франция тарихида энг ёш президент сайланди

Икки президент биринчи навбатда глобал сиёсат, ундан кейин эса икки томонлама алоқалар ҳақида гаплашишади. Бу учрашув кун тартибининг муҳим қисмидир.  

Бу ерда гап шундаки. Мирзиёев анъанавий “урушдан кейинги”, дипломатик нуқтаи-назардан ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қиладиган Францияга келмаяпти. Ўзбекистон президенти янги жаҳон қутби кучининг марказидаги давлатга келмоқда.  

Халқаро муносабатлар тизими кескин ўзгариш жараёнида эканлигини очиқчасига эълон қилиш вақти келди. “Постсовет” Евроосиё ва Евроатлантика ўртасидаги геосиёсий можароси майдонида геосиёсий учликни кўришимиз мумкин: Евроатлантика, Контевропа ва Евросиё.

Макрон, аслида, Германия билан бир қаторда кучли Контревропа қуриш борасида локомотив вазифасини бажараётган давлат етакчиси ҳисобланади.  

Бу халқаро муносабатларнинг субъекти сифатида (ҳозирча уни Евроиттифоқ деб атаётган бўлсада, бу анахронизм (эскирган ҳодиса) дунёнинг биринчи иқтисодиётини яратишга давогарлик қилмоқда. Хитой иккинчи ўринни қўлда ушлаб туради. Евроатлантика учинчи ўринга тушиб қолади, бу қутбнинг миллий элиталар учун кескин ва ёмон оқибатларни олиб келади. Ҳозирча Трамп вазиятни ушлаб турган бўлсада, ўйин кучайиб бормоқда.  

Ўзбекистонга Франция ташқи ишлар вазири келади

Шундай қилиб, 27 август куни Эммануэл Макрон француз дипломатлари олдида қилган маърузасида, АҚШ халқаро муносабатларида янги моделни яратиши – гегемонистик ва Европа қадриятларига зид бўлган янгича моделни яратишга ҳаракат қилаётганлигини маълум қилганди. Франция президенти сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирги сиёсий позицияси глобаллашувнинг амалдаги капиталистик модели инқироз аломатлари сифатида қараш керак. Яъни, Макрон Трамп администрацияси сиёсатини шунчаки танқид қилмади, балки АҚШнинг етакчилиги ва фарофонлигининг асосий манбасини шубҳа остига олди ва бунда тўхтаб қолмасдан олдинга кетди: глобаллашувнинг янги концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ўз навбатида капитал, технология ва қобилиятли кадрларнинг гиперконцентрациясига олиб келади.    

Мана бу ерда Шавкат Миромонович ўз давлатининг сиёсий вазнини сезиларли даражада ошириши мумкин ва Европада ўз имиджини шаклантириши мумкин.

Эҳтимол, агар Евроосиё аъзоси бўлса, унинг қайсидир манфаатлари Контревропа билан бир-бирига тўғри келади. Бу ерда истиқболлар катта.

Франция Ғарбнинг маънавий заифлиги ҳақида гапирган Солженицинни ҳақ деб топди

Мирзиёев қизиқ ва ўзига хос бўлган Европа сиёсатини яратиши мумкин. Бунинг учун муайян сиёсий ирода керак бўлади.

Ўтган 30 йил мобайнида Ўзбекистон жамияти америкалик лоббистлар, демократик қадриятларининг тарафдорлари, “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” ва “глобаллашувнинг амалдаги капиталистик модели” бошқа атрибутлари билан тўлган (ўз-ўзидан эмас, бу мақсадга қаратилган иш олиб борилган!).  

Мирзиёев Евроатлантика бўйича давлатнинг халқаро имиджини шакллантирди. Бу борада катта иш амалга оширилган. Бироқ энди ҳозир бошқа, ундан ҳам қизиқарли модел пайдо бўлди.

Ўзбекистон раҳбарияти буни ўзгартиришга ҳаракат қиладими? Биз октябрда билиб оламиз!...