Франция компанияси Сирдарёда янги ИЭС қуради

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишИссиқлик станцияси
Иссиқлик станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 910 млн долларни ташкил этади, бунда 500 млн долларлик хорижий кредитлар ҳам ҳисобга олинган

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. ​Франциянинг ЕDF компанияси Сирдарё вилоятида иссиқлик электростанциясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос лойиҳасини ишлаб чиқиш учун тендерда ғолиб бўлди, деб хабар қилди "Ўзбекэнерго" АЖга таянган ҳолда Ўзбекистон Ҳукумат портали.​

Иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Намангандаги ИЭСни Mitsubishi қуради
Маълумотларга кўра, ЕDF лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун маслаҳатчи танлови ва базавий лойиҳалаштириш, шунингдек, "Сирдарё вилоятида қуввати 450 МВт.дан бўлган иккита буғ-газли қурилма блоки таркибида янги иссиқлик электростанциясини қуриш" доирасида ИЭСни барпо этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бўйича тендерда ғолиб бўлган.

Аввалроқ "Ўзбекэнерго" АЖ 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоятида қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик электростанциясини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Станция лойиҳаси ўз ичига ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита буғ-газли қурилма блокини қуришни олади.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 910 млн долларни ташкил этади, бунда 500 млн долларлик хорижий кредитлар ҳам ҳисобга олинган.

Янги ИЭСнинг қурилиши "Ўзбекэнерго"нинг мамлакат электроэнергетика соҳасини 2015-2019 йилларда ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0