ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 7 май куни Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Сайловчилар овозларининг дастлабки ҳисобига кўра, Францияда "Олдинга" харакати асосчиси Эммануэль Макрон (66,1%) ўз рақиби "Миллий фронт" етакчиси Марин Ле Пендан (33,9%) икки баравар ортиқ устунлик билан ғалаба қозонди.
Макрон ўз сиёсий қарашларида Шимолий Америка ва Европа иттифоқи давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ҳамда харбий соҳаларда яқин ҳамкорлик қилиш тарафдори сифатида ўзини намоён этган.
Европанинг тикланиши — Франция ва Европанинг сиёсий бичими ҳақида тилга олганда дунё ОАВлари ўз хурсандчиликларини яширмаяптилар. Макрон ғалабаси "Европадаги ҳукмрон сиёсий доираларга жуда тез қувонч келтирди", — деб ёзади New York Times.
"Евро валютаси кўтарилмоқда", деб ёзади Wall Street Journal нашриёти. "Евро валютаси юқорига кўтарилмоқда. Евро сиёсий ташвишларни ортда қолдирган ҳолда юқорига кўтарилиш учун ҳаракат қилмоқда", — деб ёзади нашриёт. Эммануэль Макрон президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг, "Евро валютаси 7 ой ичида биринчи марта долларга нисбатан юқори даражага етди".
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.