ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Франция президентлигига даъвогар икки номзодга қарши келишилмаган намойишга чиққан мактаб ўқувчилари ва лицейчиларга кузатувчилик қилган полицияилар оммани тинчлантириш учун кўз ёш оққизувчи газни қўллади, деб хабар қилди ҳодиса жойида РИА Новости мухбири Виктория Иванова.
Таъкидланишича, полициячиларга қарата улоқтирилган шиша идишлар ва ахлатларга қарши ҳуқуқ посбонлари, одатдагидек, оммага қарата кўзёш оққизувчи газни қўллаган.
Нашр мухбири хабарига кўра, бир неча юзлаб мактаб ўқувчилари Франция президентлигига номзодлар — собиқ вазир Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пенга қарши норозилик акциясини уюштиришган. Мактаб ўқувчилари намойиши мамлакат пойтахтида пайшанба куни эрталаб бошланган. Оқибатда, Париждаги бир нечта ўқув даргоҳларига йўл қисман ёки буткул ёпилган.
Ёшлар "Ле Пен ҳам, Макрон ҳам керакмас" шиорлари остида намойиш уюштиришмоқда.
Норозилик акциясининг айрим иштирокчилари дўконлар витриналарини уриб синдиришган.
Ушбу марш шаҳар ҳокимияти билан келишилмагани айтилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.