ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 2017 йилнинг 14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.